Latest news

10:34А Сериянинг яна бир тўпурари Саудияга йўл олиши мумкин  0 09:24Допинг сабаб икки йил футбол ўйнамаган жаҳон чемпиони Б Серия жамоасига ўтди  0 08:55“Реал“ ҳужумчиси икки ойга сафдан чиқди  0 08:27Томас Мюллер фаолиятини Европанинг кутилмаган жамоасида давом эттириши мумкин  0 07:58“Реал“ 90 миллионга таянч ярим ҳимоячи сотиб олмоқчи  2 07:32Луи ван Гал саратон касаллигини енгганини эълон қилди  1 00:49"Кристал Пэлас" "Лион" туфайли Европа лигасида иштирок эта олмайди. Нега?  3 00:05Муҳаммадали Ўринбоев "Антверпен" таркибида дебют қилди  6 23:58Флик тер Штегенга янги мавсум асосий дарвозабони бўлмаслигини айтди  6 23:14Модрич: "Мен доимо "Реал" мухлиси бўлиб қоламан"  2 22:52Алонсо "Реал" раҳбариятидан таянч ярим ҳимоячисини трансфер қилишни сўрамоқда  14 22:20"Рома" А Сериянинг энг яхши дарвозабони билан шартномани узайтирди  1 21:45"Галатасарой" Осимхенни сотиб олиш бўйича "Наполи"га таклиф жўнатди  0 21:13Рўзиқул Бердиев таркибни кучайтириш ва иккинчи даврага тайёргарлик ҳақида гапирди  11 20:41"Реал Мадрид" мухлислари 0:4 дан сўнг Пересга раҳмат айтишди  18

“Навбаҳор”да янги легионер News

“Навбаҳор”да янги легионер

Ўтган мавсумда бронза медалини қўлга киритган Наманганнинг “Навбаҳор” клуби айни пайтда ўқув-машғулот йиғинини Қримда олиб бормоқда.

Мазкур йиғин давомида жамоа мураббийлари бир қатор янги футболчиларни ҳам кўрикдан ўтказишни режалаштиришган. Кеча расмий телеграм каналимиз орқали “лочинлар” сафига 2 нафар эронлик ўйинчи қўшилгани ҳақида хабар бергандик. Бугун ҳам “Навбаҳор” лагерига янги легионер қўшилди. Бу россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв.    

Соловьёв 1993 йилнинг 29 мартида туғилган. Футболчилик фаолияти давомида Россиянинг “Динамо” (Москва), “Зенит” (Санкт-Петербург), “Амкарь” (Пермь), “Факел” (Воронеж), “Динамо” (Санкт - Петербург) ва Финляндиянинг “Лахти” (Лахти) клубларида ўйнаган. Ўтган мавсумни Россиянинг “Сочи” жамоаси таркибида ўтказган.
Соловьёвнинг ҳаракатлари “Навбаҳор” мураббийларига маъқул келса, у билан шартнома имзоланади.

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика