"Навбаҳор"да яна бир украин тўп тепади
03 mar 2016 22:10
News
"Навбаҳор"да яна бир украин тўп тепади
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, клуб ихтиёрига яна бир легионер футболчи келиши лозим эди.
Бугун 21 ёшли украиналик ярим ҳимоячи Владислав Павленко юртимизга ташриф буюриб, "Навбаҳор"да тўп суриши аниқ бўлди. Павленко тиббий кўрикдан муваффақиятли ўтган. Павленко "лочинлар"да тўп суриши маълум бўлгач, унинг ҳамюрти Виталий Гавриш катта эҳтимол билан юртига қайтиб кетади.
Шуни қўшимча қилиш лозимки, Владислав Павленкони ҳам Наманганга жамоанинг собиқ футболчиси Сефер Алибаев жўнатган.
ВЛАДИСЛАВ ПАВЛЕНКО
Туғилган санаси : 1994 йил 5 апрел
Давлати: Украина (Днепропетровск вил., Никополь шаҳри )
Амплуаси: Ярим ҳимоячи
Ўйнаган жамоалари: "Таврия", "Закарпатье", "Говерла", "Витебск" (Беларус)
Миллий терма жамоа: Украина U-19да - 6 ўйин 2та гол, Украина U-21да 2 ўйин
Link :
Source : lochinlar.uz
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments