Latest news

00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  1 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  8 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  2 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  7 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  3 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  12 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  23 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  6 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  2 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  25 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  2 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш News

"Навбаҳор" раҳбариятида ўзгариш

Бугун “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа мураббийлари, футболчилар ва клуб ходимлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулло Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳам иштирок этишди. Йиғилишда “Навбаҳор” жамоасининг жорий мавсумдаги  иштироки муҳокама қилинди. Шунингдек, ташкилий масала ҳам кўрилди. Унга кўра, шу кунга қадар “Навбаҳор” ПФК директори лавозимида фаолият олиб борган Акмал Раҳмонов ўз лавозимидан озод этилди. Клуб раҳбарияти томонидан Акмал Раҳмоновга миннатдорчилик билдирилиб, кейинги фаолиятида омад ёр бўлиши таъкидланди.

Клуб директори лавозимига эса футболчилик фаолияти давомида “Навбаҳор”да тўп тепган, кейинчалик севимли жамоамизда турли лавозимларда, шунингдек, “Машъал” ҳамда “Бунёдкор” клубларида фаолият олиб борган, улкан тажрибага эга бўлган, “Навбаҳор”нинг 1996 йилги мавсумда чемпионлик унвонини қўлга киритишида муносиб ҳисса қўшган, ўтган мавсумда ҳам жамоада маълум муддат ишлаган Бахтиёр Бобоев тайинланди.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика