Latest news

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

"Навбаҳор": Ёшларимизда яна дуранг News

"Навбаҳор": Ёшларимизда яна дуранг

"Навбаҳор" ёшлари Ёшлар биринчилигидан ўрин олган навбатдаги учрашувда майдонга тушишди.

Фарғонада “Нефтчи” ёшлари билан баҳс юритган футболчиларимиз якунда дуранг қайд этишди. Учрашувнинг биринчи бўлимида Нодирбек Мавлонов рақиб дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очганди. 20-дақиқада мезбонларда ҳам пенальти тепиш имкони юзага келди. Хуршид Асқаралиев томонидан амалга оширилган жарима зарбасидан кейин дарвозабонимиз Алибек Туробов тўпни қайтариб, ҳисобни тенглашишига имкон бермади. Биринчи бўлим ёшларимизнинг кичик устунлигида якун топди.

Иккинчи бўлимда футболчиларимизда ғалабани мустаҳкамлаш учун бир қатор имкониятлар юзага келганди. Бир сафар Нодирбек Мавлоновнинг олис масофадан йўллаган зарбасидан кейин фарғоналиклар посбони тўпни қийинчилик билан қайтариб қолди. Жамоамиз ҳужум чизиғида ҳаракат қилган Шоҳжаҳон Аббосовда ҳам ҳисобни ўзгартириш учун имкониятлар бўлсада, ҳужумчимиз вазиятлардан самарали тарзда фойдалана олмади. Ўз навбатида “Нефтчи” футболчилари ҳам ўз майдонларида мағлубиятга учрамаслик мақсадида ҳужумкорликка зўр беришди. Ўйин якунланиб бораётган бир паллада иккинчи бўлимда захирадан сафга қўшилган Анвар Абдулхақов дурангни таъминловчи голга муаллифлик қилди. Шу тариқа ёшларимиз 2-турни ҳам дуранг билан якунлаб, очколари сонини иккитага етказиб олишди.

“Нефтчи” – “Навбаҳор” – 1:1 (0:1). Фарғона. “Нефтчи” спорт мажмуаси.
Ҳакамлар: Ж.Мухторов, Қ.Собиров, Х.Мелиқўзиев, Ж.Қосимов.
Назоратчи – С.Нажафалиев.
“Нефтчи”: 30. Сергей Смородин, 2. Сардор Кулматов, 3. Аъзам Холматов, 5. Хусан Ғаниев, 6. Абдуқодир Ортиқов, 8. Ислом Тошпўлатов, 9. Аброр Исмоилов, 10. Хуршид Асқаралиев, 11. Иброҳим Нўъмонов, 15. Хусниддин Ғофуров, 23. Абдураҳмон Абдулхақов.
Захира: 45. Абдусаттор Обидов, 4. Мўминжон Маъмуржонов, 7. Сарвар Абдуллаев, 20. Анвар Абдулхақов, 21. Миржалол Неъматов, 25. Анвар Алижонов, 26. Эломонжон Каримов.
“Навбаҳор”: 23. Алибек Туробов, 4. Қаҳрамон Маҳаммаджонов, 5. Ҳожиакбар Юнусов, 7. Сардорбек Азимов, 8. Боситхон Раҳимов, 11. Дониёр Инамов (6. Акбарали Холдоров), 14. Ғолиббек Каримов, 15. Равшан Асланов, 17. Азизбек Турғунбоев, 19. Шоҳжаҳон Аббосов, 20. Нодирбек Мавлонов (9. Ислом Абдуқодиров).
Захира: 1. Мирзохид Маматхонов, 2. Азиз Умаров, 10. Хусан Ғаниев, 12. Иброҳим Исмоилов, 18. Санжар Тошпўлатов.
Голлар: А.Абдулхақов (90) – Н.Мавлонов (8-пен.).
Амалга оширилмаган пенальти: Х.Асқаралиев (20, дарвозабон).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика