Latest news

00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  2 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  0 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  18 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  84 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1010 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  16 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  10 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  20 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10 17:02CAFA Nations Cup финалига мезбонлик қилаётган "Олимпия" стадионидан ГАЛЕРЕЯ  9

"Навбаҳор": Ёшларимизда ҳам мағлубият News

"Навбаҳор": Ёшларимизда ҳам мағлубият

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Наманганда мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун Ёзёвонда биринчи лиганинг янги вакили «Ёзёвон лочинлари» жамоаси меҳмони бўлишди.
Ёзёвондаги ўйинни анча кескин ва қизиқарли кечганлигини айтиб ўтиш жоиз. Натижада дарвозаларга бешта тўп киритилди. Майдон эгалари ҳисобни очишга эришган бўлсаларда кейинчалик Сардор Теляков (пенальтидан) ва Иброҳим Абдуллаевларнинг голлари туфайли ёшларимиз олдинга чиқиб олишди. Учрашувнинг якуний қисмида ҳужумкорликни оширган мезбонлар икки бор муваффақият қозониб, ғалабани илиб кетишди. Эътиборли жиҳати «Ёзёвон лочинлари» футболчилари ғалабани таъминловчи голларни сон жиҳатидан устунликка эга бўлган ҳолда киритишди. Чунки, Абдулазиз Юсупов майдондан четлатилгач, Лян шогирдлари камчиликда қолишганди.

Учрашувда ёшларимизнинг таркиби қуйидагича кўринишга эга бўлди: Амир Эргашев, Санжар Тошпўлатов, Ҳожиакбар Юнусов, Азиз Умаров, Фарруҳ Умаралиев, Азим Неъматиллаев, Сардор Теляков, Хусан Ғаниев, Иброҳим Исмалов, Иброҳим Абдуллаев, Муҳриддин Инамов.
Захирадан майдонга тушганлар:
Илҳом Маликов, Искандар Сиддиқжанов, Акрам Гуллабаев, Абдулазиз Юсупов, Дилмурод Маликов, Акбар Холдоров, Элёр Эркинов, Достон Ҳотамов.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика