Latest news

00:55Расман: Гави жароҳат туфайли узоқ муддатга сафдан чиқди  1 00:35Ла Лига. "Леванте" – "Реал Мадрид". Таркиблар аниқ!  6 00:30Кейн Англияга қайтмишни режалаштирмаяпти  2 23:54"Барселона"га "Камп Ноу"да ўйнашга рухсат беришмади. Стадионда хавфсизлик билан боғлиқ муаммолар мавжуд бўлиши мумкин  0 23:21Англия лига кубоги. "Ливерпуль" – "Саутгемптон" ва "Линкольн Сити" – "Челси" учрашувлари учун таркиблар аниқ  0 22:52Ўзбекистон U-16 терма жамоаси ўртоқлик учрашувида Венгрияга ютқазди  2 22:27Биринчи лига. "Локомотив"лардан 5тадан гол, Бухоро дербисида талабалар ғолиб ва бошқа натижалар  0 22:03Неймар "Олтин тўп" натижалари ҳақида: "Рафиньянинг 5-ўринда туриши - шунчаки масхарабозлик"  10 21:35U-21 биринчилиги. Пешқадамлардан дуранглар, Фарғонада 4:4 ва бошқа натижалар  0 20:54Лапорта "Реал"нинг "Олтин тўп"ни бойкот қилиши ҳақида: "Спортда ютқазишни ҳам билиш керак"  44 20:25FIFA клубларни қўллаб-қувватлаш дастурини эълон қилди. Суперлига клублари қанча пул ишлаб олади?  2 20:00Аморим: "Моуринью – португалиялик энг яхши мураббий"  0 19:38"Насаф" – "Ал Ҳилол" учрашуви чипталари қачон сотувга чиқади?  7 19:13"France Football" бош муҳаррири: "Дембеле "Олтин тўп" учун сўровномада катта устунлик билан ғалабага эришди"  7 18:45Артём Петросян: "Оддий вазиятларда тўпни йўқотяпмиз. Ҳамма ишлаган режаларимизни эсдан чиқариб юбордик"  4

"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди News

"Навбаҳор": Ёшларимиз ғалаба қозонишди

Мавсумга тайёргарлик кўраётган ёшларимиз бугун навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.
Лян бошчилигидаги жамоага бу сафар Тўрақўрғон туманида жойлашган футбол мактаби тарбияланувчиларидан ташкил топган жамоа рақиб бўлди. Тўрақўрғонликлар сафида айни пайтда жамоамиз юрган Ислом Жўраев, Тимур Султонов, Аюбхон Гаппаров ва Фарҳод Шокиров каби вилоятимиз футболи тарбияланувчилари ҳам тўп суришди. Ёшларимиз сафида асосий таркиб билан шуғулланиб, маҳоратларини ошираётган футболчиларимиз майдонга тушишди. 
Ёшлар жамоаси мураббийлари мазкур ўйин орқали машғулотларда қатнашаётган бир қатор футболчиларни яна бир бор кўздан кечиришди. Учрашувдан келиб чиққан ҳолда мураббийлар талабга жавоб бермаган ёшларга жавоб беришга қарор қилишди. Ўйин эса ёшларимизнинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. Голларга Сардор Теляков (12,25) ва Содиқ Эркинов (89)лар муаллифлик қилишди. 
Таркиб эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: А.Эргашев, Ф.Умаралиев, С.Тошпўлатов, О.Ҳалилов, Ҳ.Юнусов, И.Исмоилов, А.Турғунбоев, С.Теляков, А.Умаров, А.Ҳожимирзаев, И.Абдуллаев.
Захирадан майдонга тушганлар: Д.Тўхтабоев, И.Маликов, С.Ботирханов, И.Сиддиқжанов, Б.Раҳманов, М.Саитбаев, Х.Ғаниев, А.Холдоров, Д.Ҳотамов, А.Неъматиллаев, З.Абдуллаев, А.Турғунпўлатов, А.Юсупов, Д.Маликов, С.Эркинов. 
Ёшлар жамоаси Фарғона вилоятида бўлиб ўтадиган “Ҳоким кубоги” мусобақасида қатнашишни режалаштирган. Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган мазкур турнир 30 январ куни старт олади. Мусобақа 6 февралда якунланади. Кубок баҳслари Фарғона давлат университети ўйингоҳи ва Қиргулидаги “Нефтчи” спорт мажмуаси майдонида бўлиб ўтади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика