Latest news

13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  0 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  1 12:38Бугунги ўйинлар: ЕЛда охирги тур ва бошқалар  0 12:17Абдуқодир Ҳусанов "Галатасарой" билан ўйин учун неча баҳо олди?  5 11:54Росеньор Коул Палмер ҳақида гапирди  0 11:28"Манчестер Юнайтед" иқтидорли хавбекка кўз тикди  4 10:56Умарали Раҳмоналиев: "Сабаҳ"да бошқа жамоаларнинг қандай ўйнаётганига эътибор беришмайди"  0 10:35Интервью. Мурод Бобожонов: “Ўзбек футболчилари учун Ироқда эшиклар очилди"  1 10:15Манба: Ўзбекистон Суперкубогига "Бобур Арена" мезбонлик қилади  4 09:55Хайрулла Каримов: "Суперлигани уйда бошлаш бироз енгиллик бериши мумкин"  2 09:35Арбелоа: "Натижа учун жавобгарликни ўз зиммамга оламан"  24 09:16"Арсенал" Чемпионлар лигасида тарихий рекорд ўрнатди  4 08:55Моуринью Трубиннинг голи ҳақида: "Ғалаба учун хавфли қарор қабул қилдик"  9 08:40"Хоразм" спорт дирекори Хурсандбек Маткаримов: "1-2 турларда барча рақибларнинг даражаси бир хил бўлади"  2

"Навбаҳор": Ёшлар сараланмоқда News

"Навбаҳор": Ёшлар сараланмоқда

9-19 декабрь кунлари “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг сунъий қопламали майдонида “Навбаҳор” футбол клуби ва Наманган вилояти номидан биринчи лигада иштирок этаётган жамоалар таркибига иқтидорли ёш футболчиларни танлаб олиш мақсадида 1995-1997 йилларда туғилган ёшлар ва ўсмирлар ўртасида вилоят мусобақаси бўлиб ўтди.
Турнирда Наманган шаҳри ва вилоят туманларининг 12 та жамоаси тўрт гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришганди. Гуруҳларда биринчи ўринни қўлга киритган “Косонсой”, НОЗСК ва “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи ва иккинчи жамоалари финал босқич йўлланмасини қўлга киритишди. Мусобақанинг финал босқичида барча рақибларидан устун келган “Навбаҳор-Умид” футбол мактабининг биринчи жамоаси пешқадамликни қўлга киритди. “Косонсой” ҳамда Наманган олимпия захиралари спорт колледжи жамоалари эса фахрли иккинчи ва учинчи ўринларни қўлга киритишди.

Мусобақадан ўрин олган учрашувларни “Навбаҳор” жамоаси мураббийлар штабидан Мустафо Байрамов, Нўъмон Ҳасанов, Тоҳир Мадраҳимов, биринчи лига вакили “Косонсой” жамоаси устози Меҳмон Солиҳўжаев ҳамда вилоятда фаолият юритаётган бир қатор мураббийлар кузатиб боришди. Мутахассислар турнир давомида ўзларини кўрсатган айрим ёшларни эса ён дафтарчаларига ёзиб қўйишди. Мазкур мусобақада ўзларини кўрсатган иқтидор эгалари “Навбаҳор”, “Косонсой” ва “Хотира-79” жамоаларининг қишки йиғинларида қатнашиб, кўрикдан ўтишади. Ишончни оқлаганлар эса 2014 йилги мавсумда вилоят жамоалари шарафини ҳимоя қилиш имкониятига эга бўлишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика