Latest news

01:00"Манчестер Юнайтед" Каземирога шартнома таклиф қилди, бироқ...  0 00:38Бундеслига. "Боруссия" Д суперкамбэк амалга оширди  0 00:23АПЛ. "Челси" осмонида қора булутлар: Росеньор жамоаси Ливерпулда йирик ҳисобда ютқазди  17 23:39Венсан Компани: "Рекордни янгилаймиз, деб ўйлайман. Лекин менга бу қизиқ эмас"  3 23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  6 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  9 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  5 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  10 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0

"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди News

"Навбаҳор" "Янгиер"ни мағлуб этди

Суперлиганинг 2-давра баҳсларига Тошкентда тайёргарлик олиб бораётган “лочинлар” мазкур ўқув-машғулот йиғини доирасидаги учинчи назорат-синов баҳсини бугун Про-Лига вакили “Янгиер”га қарши ўтказишди.

Ўйин рақибдан анча тажрибали бўлган Деян Журжевич шогирдларининг устунликларида ўтди. Жумладан, биринчи бўлимдаги ҳужумларнинг бирида бурчакдан оширилган тўпни тажрибали ҳужумчи Азиз Ибрагимов боши дарвозага йўналтирди. Аммо зарба бироз ноаниқ чиқиб, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди. Жамоамизнинг биринчи бўлимдаги кетма-кет ҳужумлари танаффусга саноқли дақиқалар қолганида ўз самарасини берди.

Жамоамиз тўпурари Александр Касьян назорат баҳсида ҳам ўз маҳоратини намойиш этиб, янгиерликлар дарвозасини аниқ нишонга олиб, “лочинлар”нинг танаффусга 1:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишларини таъминлади.

Иккинчи 45 дақиқаликда ҳам жамоамиз ҳужумкор ўйин намойиш этди. Шундай ҳужумларнинг бирида Зафар Тўраевнинг қайчи усулида дарвозага йўллаган зарбасидан сўнг, тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди.

Ўйин якунланишига саноқли дақиқалар қолганида, жамоамиз аъзолари 11 метрли жарима зарбаси тепиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Боиси, ўша вазиятда “Янгиер” ҳимоячилари ўз жарима майдончалари ичида Акром Баҳриддиновга нисбатан қўполлик ишлатишганди. Пенальтини захирадан майдонга туширилган россиялик ярим ҳимоячи Иван Соловьёв аниқ амалга ошириб, ҳисобдаги фарқни оширди – 2:0.

Шу тариқа, “Навбаҳор” қаторасига учинчи ўртоқлик учрашувида ҳам зафар қучди.


Мазкур ўртоқлик учрашувида жамоамиз таркибида қуйидаги футболчилар ҳаракат қилишди: Ўткир Юсупов, Азиз Ибрагимов, Славко Лукич, Александр Касьян, Обид Жўрабоев, Мирзоҳид Ғофуров, Игорь Голбан, Жаҳонгир Меҳмонов, Нодир Мавлонов, Аббос Ғуломов, Шерзод Ҳакимов.

Захирадан майдонга тушганлар:
Дилшод Ҳамроев, Ғиёсжон Комилов, Илҳом Алижонов, Комил Тожиддинов, Акром Баҳриддинов, Зафар Тўраев, Иван Соловьёв, Сардор Азимов, Ҳожиакбар Юнусов, Илҳом Алибоев.

Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика