Latest news

22:36Элдор Мойлиев: "Қийналиб тўп киритамиз, кейин эса оддий гол ўтказамиз"  0 22:11Сергей Лушчан: "Қўлни туширмасдан ишлашда давом этамиз, олдинда Кубок ўйини кутяпти"  7 22:06Суперлига. "Сўғдиёна" "Динамо"га қарши ўйинда 102-дақиқада урилган гол эвазига мағлубиятдан қутулиб қолди   97 21:38Суарес фаолиятини Месси билан бирга якунламоқчи  1 20:55Суперлига. Ғузорда дарвозаларга 6 та гол урилган ўйинда ғолиб аниқланмади  69 20:47"Манчестер Сити" ҳимоячиси фаолиятини Туркияда давом эттиради  2 20:21"Нюкасл" 40 млн фунтга ҳужумчи сотиб олмоқчи  0 19:52Ёшлигидан пулга қизиққан Мемфис, 44 ёшни қаршилаган Сиссе ва бошқалар. Футбол юлдузлари ўтган ҳафтани қандай ўтказди?  1 19:45Саудия Арабистони Суперкубоги. "Ал Аҳли" йирик ғалабага эришиб, финалга чиқди  3 19:39Пролига 13-турида ишловчи расмийлар эълон қилинди  0 19:25"Сўғдиёна" - "Динамо". Таркиблар билан танишинг  7 18:42Opta А Серияда қайси жамоада чемпион бўлиш эҳтимоли катта эканлигини маълум қилди  1 17:50Эшитдик-да! Португалия терма жамоаси собиқ устози Ўзбекистон МТЖда иш бошлаши мумкин   73 17:32Эшитдик-да! CAFA мусобақаси қайси стадионларда ўтказилиши маълум  24 16:47"Арсенал" кутилмаганда Хавертц ўрнига футболчи излашни бошлади  1

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди News

"Навбаҳор" янги футболчиларни таништирди

Бугун Наманган шаҳридаги "Паҳлавон" спорт мажмуасида "Навбаҳор"нинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Унда клуб вакиллари билан бирга Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов ҳамда вилоят сектор раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Маросим аввалида мониторда "Навбаҳор" матбуот ва медиа хизматлари  томонидан тайёрланган, 2022 йилги мавсумнинг энг ёрқин лаҳзалари акс этган видеоролик намойиш этилди.

Сўнгра Наманган вилояти ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқовга сўз берилди.

Вилоятимиз раҳбари ўз сўзида ўтган мавсум вилоятимиз футболи учун самарали йил бўлганлиги, Ўзбекистон миллий терма жамоаси иштирокида тарихда илк марта Наманганда 2 та халқаро турнир бўлиб ўтганлиги, миллий терма жамоамиз ўша мусобақаларда зафар қучиб, жумладан, Осиё чемпионати йўлланмасини қўлга киритганлиги, ўзбек футболининг 110 йиллик тантаналари вилоятимизда кенг миқёсда нишонланганлиги, "Навбаҳор"нинг асосий таркиби кумуш медални қўлга киритиб, ўз тарихида илк марта Осиё Чемпионлар Лигасига йўл олганлиги, шунингдек, "Навбаҳор-Фарм" Биринчи лигада зафар қучиб, Про лига йўлланмасини қўлга киритганлиги, бундан ташқари, "Навбаҳор"нинг U-19, U-16 ва U-13 жамоалари ҳам ўзи иштирок этган чемпионатларда чемпион бўлганлиги, муҳтарам Президентимиз Наманганга ташрифлари чоғида вилоятимиз футболини алоҳида эътироф этганликлари, шунингдек, вилоятимиз мухлислари борасида ҳам тўхталиб ўтганликларини айтиб, янги мавсумда жамоамизга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг вице-чемпионлик унвонини қўлга киритган жамоа футболчилари, мураббийлар штаби, клуб раҳбарияти билан биргаликда Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов ҳамда вилоятимиз сектор раҳбарларига кумуш медаллар топширилди.

Сўнгра жамоа бош мураббийи Самвел Бабаян сўзга чиқиб, янги мавсумда шогирдлари билан ўтган йилдагидан кўра яхшироқ натижага эришишларини таъкидлаб ўтди. 

Шундан сўнг жамоа футболчиларига янги мавсумда ўйнайдиган рақамлари ёзилган футболкалар топширилди.

Унга кўра, янги мавсумда дарвозабонлар — Ўткир Юсупов - 1, Озодбек Маърупов - 41, Хуршид Хўжаев - 46, майдонда тўп тепадиган футболчилар — Милош Милович - 5, Иброҳим Йўлдошев - 6, Остон Ўрунов - 7, Жасур Яхшибоев - 8, Фаррух Икромов - 9, Жамшид Искандеров - 10, Шоҳруз Норхонов - 11, Жамшид Болтабоев - 14, Аброрбек Исмоилов - 17, Темурхўжа Абдухолиқов - 21, Игорь Голбан - 22, Йован Жокич - 23, Давронбек Ҳошимов - 24, Шаҳбоз Жўрабеков - 27, Лука Чермель - 31, Мамадалихон Олимов - 33, Шерзодбек Абдулбориев - 34, Асадбек Собиржонов - 77 ва Давронбек Олимжонов - 98-рақам остида жамоа шарафини ҳимоя қиладиган бўлишди.

Сўнгра жамоа сардори Ўткир Юсупов сўзга чиқиб, янги мавсумда мухлислар ишончини оқлаш, чемпионлик унвонини қўлга киритишга ҳаракат қилишларини айтиб ўтди.

Маросим якунида "Навбаҳор" футболчилари мухлисларга дастхатлари туширилган тўплар совға қилишди.      

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика