Latest news

12:25Харри Кейн ЕЧЛ ярим финалида "Реал"га нечта гол уришини тахмин қилди  6 11:56Футзал бўйича Осиё кубоги. 5-ўрин ва ЖЧга йўл олган сўнгги давлат номи маълум бўлди  3 11:38Футзал бўйича Осиё кубоги. Ўзбекистоннинг Тожикистонга қарши ўйин учун бошланғич таркиби маълум  0 11:16"Реал" футболчиси "Байер"га йўл олиши мумкин  0 10:25"Рома" Сардор Азмунни "Байер"дан тўлиқ сотиб олиши мумкин, агар...  3 10:03Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида ОФКнинг футзал ва соҳил футболи қўмитаси йиғилиши бўлиб ўтди  0 09:42"Ал Насcр" кетма-кет 7 та ўйинда ғалаба қозонди. Роналду кетма-кет 2 та баҳсда самарали ҳаракат қилгани йўқ  21 09:21"Атлетико" мухлислари Нико Уильямсни "маймун" дейишди, Гризманн ва Коке эса...  12 09:01"Нефтчи" - "Металлург" учрашувидан ГАЛЕРЕЯ  0 08:39"Барселона" эркаклари қила олмаган ишни аёллар жамоаси амалга оширди  8 08:18МЛС. "Интер Майами"дан йирик ғалаба. Мессида 2+1, Суарес ҳам гол урди  25 07:54Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Индонезия билан ўйинга тайёргарликни бошлади + Ҳусайн Норчаевдан интервью   5 07:30Футзал. Бугун Ўзбекистон бронза медали учун Тожикистон билан ўйнайди  1 07:09Ўзбекистон кубоги. Бугун "Андижон" - "Насаф", "Динамо" - "Навбаҳор" ва яна 4 та ўйин бор  6 06:50Серия А. "Ювентус" - "Милан" 0:0   0

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди News

“Навбаҳор” янги футболчиларини кенг оммага таништирди

Аввал хабар берганимиздек, “Навбаҳор” жамоаси бугун тушликдан сўнг тақдимот маросимини ўтказди.

Мазкур тадбирни кенг тарзда ёритиш мақсадида Намангандаги “Марказий” стадионга кириб борар эканмиз, у ерда ажойиб футбол атмосферасига гувоҳи бўлдик. Клуб раҳбарияти стадион маъмурияти билан ҳамкорликда тақдимот маросимини кўтаринки руҳда ташкил этиш учун яхшигина сценарий ишлаб чиққанини кўриш мумкин.



Тақдимот маросимини таниқли шарҳловчи Мирзаҳаким Тўхтамирзаев олиб борди. Маросимга Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззақов ташриф буюрди. Унга шаҳар ҳокими, вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти, ҳамда клуб президенти ҳамроҳлик қилди.



“Навбаҳор” мураббийлар штаби ва футболчилар мазкур тадбирга чиройли костюм-шим либосларида бир хилда кириб келгани, эътиборимизни тортди.



Шунингдек стадионга келган мухлисларга байрамона кайфият улашиш мақсадида тадбир ташкилотчилари элимиз суйган санаткорлар Равшан Комилов ва Искандар Ҳамроқуловни таклиф этгани айни муддао бўлди дейиш мумкин. 



Айниқса наманганлик сўз устаси Искандар Ҳамроқуловнинг ҳангомалари тадбир иштирокчиларига хурсандчилик улашди.



Тадбирда кутилганидек, футболчиларнинг бу йил қайси рақамда ўйнашларини расман эълон қилиниб, вилоят ҳокими томонидан ўйинчиларга футболка топшириш маросими ҳам ўтказилди.

Янги футболчилар қайcи рақамларни олишди:
35. Раҳимжон Давронов
4. Фарҳод Мираҳматов
5. Хушнуд Авилов
10. Қувондиқ Рўзиев
18. Баҳром Абдураҳимов
28. Никола Тасич
67. Марко Путинчанин
88. Славиша Стоянович

Қуйидаги футболчилар эса ўз рақамларини ўзгартиришди:

6. Шерзод Ғуломжонов
8. Сардор Теляков
17. Эҳсони Паншанбе
24. Даврон Ҳошимов



Тақдимот маросимининг сўнггида “Марказий” стадионда жамоавий суратга тушилди. 




Таништирув маросимидан тўлиқ фотогалереяни (43та сурат) сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилиш мумкин. ФОТОГАЛЕРЕЯ

Rating: +39   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика