Latest news

02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  13 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  4 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  5 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  3 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  12 21:57Артета жароҳатлар сабабини айтди  0 21:25"Ливерпуль" "Лейпциг" ҳужумчисини таркибида кўрмоқчи  5 20:59Россия термаси Ўзбекистонга қандай таркиб билан келади?  5

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди News

"Навбаҳор" яна бир легионери билан хайрлашди

Клуб расман Коста Тенорио Гуттинер жамоани тарк этганини маълум қилди.

"Мавсумлар оралиғидаги танаффус пайтида ҳар бир жамоа таркибида ўзгаришлар  бўлиши табиий. Албатта, “Навбаҳор” ҳам бундан мустасно эмас.

Кеча “лочинлар” сафини 3 нафар футболчи тарк этганлиги борасида хабар бергандик ва уларнинг иккиси легионер эди. Бугун клуб ҳамда футболчи ўртасидаги икки томонлама келишувга асосан, жамоамиз таркибини яна бир легионер, яъни, бразилиялик 27 ёшли ярим ҳимоячи Коста Тенорио Гуттинер тарк этди.

“Навбаҳор” таркибига ёзги трансфер пайтида қўшилган Гуттинер жамоамиз сафида 13 та ўйинда майдонга тушиб, 463 дақиқа ҳаракат қилди ва битта голга муаллифлик қилган ҳолда, яна битта голга “пас” берди. 

Таъкидлаш жоизки, Coca Cola Суперлигасининг 16-туридан ўрин олган “Насаф” – “Навбаҳор” учрашувида айнан бразилиялик ярим ҳимоячининг ягона голи эвазига “лочинлар” Қаршидан ғалаба билан қайтишганди.

“Навбаҳор” ПФК Коста Гуттинерга жамоамиздаги фаолияти учун  ўз миннатдорчилигини билдиради ҳамда футболчининг кейинги фаолиятида омад ёр бўлишини тилаб қолади", -дейилади клуб баёнотида.

"Навбаҳор" "Пахтакор" ходимасига эҳтиром кўрсатди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика