Latest news

08:53"Манчестер Юнайтед" 20 ёшли дарвозабон билан шартнома имзолашга яқин  0 08:26Суперлига. Бугун 20-тур якунланади  0 07:58"Интер" "Ланс" ярим ҳимоячисини сотиб олди  0 07:35Суперлига. "Андижон" – "Пахтакор" ўйинида 8 та гол урилди ва "шерлар" ғалаба қозонди. "Қизилқум" – "Бунёдкор" баҳсида эса дуранг  5 07:30"Манчестер Сити"нинг яна бир ҳимоячи жамоани тарк этиши мумкин  0 01:56АПЛ. "Челси" дербида "Вест Хэм"ни аямади  5 01:39Франция. ПСЖ яна кичик ҳисобда ғалабага эришди  0 01:29Бундеслига старт олди: мавсумнинг илк ўйинида "Бавария" "Лейпциг"ни янчиб ташлади, Кейндан хет-трик!  7 00:49Бошланғич таркибдаги Палмер нима сабабдан дербида қатнашмаяпти?  0 00:30ЖЧ-2026га қуръа қачон ва қаерда ташланиши маълум!  5 00:02Акмал Рустамов: "Юзага келган вазиятлардан фойдаланганимизда 3-4та тўп фарқи билан ютишимиз мумкин эди"  3 23:46Илёс Зейтуллаев: "Бунёдкор" ПФЛ тақдим этаётган тақвимни ҳурмат қилади"  0 23:28Байиндирнинг хатосидан кейин МЮнинг режалари ўзгарди  6 22:59Абдурауф Бўриев: "Мураббийлар берган тактикани яхши бажардик"  4 22:30Ҳожимат Эркинов: "Андижонлик мухлисларга раҳмат, яхши атмосфера яратиб беришди"  6

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" Равшан Эрматовни табриклайди News

"Навбаҳор" ва "Нефтчи" Равшан Эрматовни табриклайди

Водийнинг икки клуби Равшан Эрматовга табрик йўллади.
“Нефтчи” ФК Эрматов ва Расуловни табриклайди

25 июль куни Тошкентдаги Олимпия шон-шуҳрати музейида 2014 йилги жаҳон чемпионати баҳсларида ҳакамлик қилган ФИФА рефериси Равшан Эрматов ва ФИФА рефериси ассистенти Абдуҳамидулло Расуловни тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Унда ФИФА рефериси Равшан Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига мувофиқ «Эл-юрт ҳурмати» ордени билан тақдирланди.

Шунингдек Ўзбекистон футбол федерацияси ҳам таниқли ҳакамимизни «Ўзбекистон Футбол Федерацияси» фахрий нишони билан ҳам тақдирлади.

Ундан ташқари яқинда Бразилия майдонларида ўтган жаҳон чемпионати ўйинларида Эрматовга яқиндан ёрдам берган Абдуҳамидулло Расулов ҳам "ORLANDO" автомашинаси билан, Эрматов эса "MALIBU" русумли автомашина билан тақдирланди.

Шу муносабат билан “Нефтчи” футбол клуби ҳам ушбу ҳакамларимизни мазкур ютуқлари билан муборакбод этади.

Қолаверса бу йил иккинчи бор мундиалда иштирок этиб, жаҳон чемпионатидаги ўйинларни бошқариш борасида дунё бўйича рекорд қайд этгани билан ҳам Равшан Сайфитдиновични табриклаймиз.

Бу билан ҳакамларимиз мамлакатимизни бутун дунёга янада танитди!

Уларнинг келгуси фаолиятига омадлар ёр бўлишини тилаб қоламиз!


"Навбаҳор": Унвонлар муборак!

Бразилияда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида учрашувларни бошқариш бўйича рекорд ўрнатган ҳамюртимиз Равшан Эрматовни жаҳон футболида ўзига хос ўринга эга бўлди. Юртдошимизнинг мундиалдаги иштироки муносиб тарзда рағбатлантирилди. Хусусан, Эрматов Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримов фармонига биноан "Эл-юрт ҳурмати" ордени ҳамда Ўзбекистон футбол федерациясининг фахрий нишони билан тақдирланди. Ушбу мукофотлар билан Равшан Эрматовни клубимиз аъзолари номидан табриклаймиз. Ўз навбатида ҳамюртимизнинг келгуси ишларида доимо омад ва муваффақият тилаб қоламиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика