Latest news

20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  42 20:42Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнмайман. Бу онгли қарор эди"  0 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  3 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  3 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  23 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  14 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  6 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  19 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  2 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2 13:42Суперлиганинг 21-турини ўтказиб юборадиган футболчилар рўйхати  4 13:19Роналду 30га кирганидан сўнг Португалия сафида 89 та гол урди  18 12:37Ибраима Конате "Ливерпуль"га уч марта "йўқ" деди. Клуб унинг "Реал"га ўтишига кўниб бўлди  11

"Навбаҳор" Туркиядаги илк баҳсда ғалаба қозонди News

"Навбаҳор" Туркиядаги илк баҳсда ғалаба қозонди

Tags :  Навбаҳор
Айни пайтда Наманганнинг “Навбаҳор” клуби ўз ўқув- машғулот йиғинини Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказмоқда.

Мазкур йиғин доирасидаги илк назорат-синов баҳсида "лочинлар" Руминиянинг “Университатя - Клуж” клубига қарши ўтказиб, 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Ягона гол учрашувнинг 30-дақиқасида пенальтидан урилди. Ўн бир метрлик жарима зарбасини сербиялик ҳимоячи Славко Лукич аниқ амалга оширди.

Мазкур ўйинда “лочинлар” устози Андрей Канчельскис қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Ўткир Юсупов, Игорь Голбан, Ҳожиакбар Юнусов, Жаҳонгир Меҳмонов, Славко Лукич, Абдужамол Исроилов, Шаҳзод Шайманов, Аббос Ғуломов, Иван Соловьёв, Зафар Тўраев, Александр Касьян.

Захирадан майдонга тушганлар: Обид Жўрабоев, Ғиёс Комилов, Баҳодир Насимов, Камрон Нажафалиев, Жасур Азимов.

Ушбу баҳснинг 66-дақиқасида Абдужамол Исроилов қизил карточка олиб, майдонни тарк этди.  Натижада  "Навбаҳора" вакиллари майдонда бир киши кам бўлиб қолишди. Шундай бўлса-да, “лочинлар”  ғалабани сақлаб қолишнинг уддасидан чиқишди.

“Навбаҳор” Анталияда яна 2 та назорат-синов учрашуви ўтказишни режалаштирган. “Лочинлар”нинг кейинги рақиблари Швейцария ва Туркия жамоалари бўлади.

Rating: +23   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика