Latest news

07:50Sofascore. Кечаги учрашувни ажойиб ўтказган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 07:20Элит ОЧЛ. "Насаф" мусобақадаги юришини амалдаги чемпионга қарши баҳс билан бошлайди  4 01:55Ла Лига. Ямалсиз "Барселона" "Валенсия"га жавобсиз 6 та гол урди  17 01:53А Серия. Модричнинг голи "Милан"га "Болонья" билан ўйинда ғалабани тақдим этди  3 00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  24 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  4 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  90 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  2

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди News

"Навбаҳор": Таркибга янгилар қўшилишди

Бугун футболчиларимиз қисқа муддатлик дам олишдан сўнг яна машғулотларга киришишади. Аввал хабар бериб ўтганимиздек, навбатдаги йиғин ҳам Тошкентда ўтказилади.
Бу сафарги машғулотлар давомида таркибга янги футболчиларни қўшилишини айтиб ўтиш жоиз. Хусусан айни пайтда жамоамизнинг “Ўзбекистон” меҳмонхонасидаги вақтинчалик қароргоҳига ўтган мавсумни Самарқанднинг “Динамо” клубида ўтказган Санъат Шихов ҳамда “Қўқон-1912” жамоасида тўп сурган Раҳматилло Мелибоевлар етиб келишди. Шунингдек, молдовалик ҳужумкор ярим ҳимоячи Сергей Георгиев ҳам кўрикдан ўтиш учун “Навбаҳор”га таклиф этилди.

Георгиев 2014 йилги мавсумни Тирасполнинг “Шериф” клубида ўтказганлигини қўшимча қилиш жоиз. 23 ёшли ярим ҳимоячи шу пайтга қадар асосан “Шериф” шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумни Георгиев “Тирасполь” ва “Динамо-Авто” клубларида ўтказгач, ўтган йили яна “Шериф”га қайтган. Фаолияти давомида 123 та учрашувда майдонга тушган ярим ҳимоячи рақиблар дарвозасига 16 та гол урган. 1991 йилнинг 20 октябрида Чирсова шаҳрида туғилган тўрт марта Молдова чемпионлигини қўлга киритган. Шу билан биргаликда икки марта Молдова кубогида ҳам зафар қучган. Бир бор эса МДҲ Чемпионлар кубогини ҳам қўлга киритган.

Яқин кунларда жамоамиз сафига болгариялик посбон Эмил Михайлов ҳам қўшилади. Болгария “А” лигасида иштирок этаётган “Марек” клубидан таклиф этилган ушбу посбон 1988 йилнинг 5 май санасида туғилган. 26 ёшли дарвозабон “Марек”дан ташқари шу пайтга қадар мамлакатнинг “Академик”, “Разград”, “Локомотив” (София) ва “Черно Море” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган. Профессионал фаолиятини 2010 йилда бошлаган Михайлов Болгария чемпионатларида 55 та ўйинда майдонга тушган. Айни пайтда дарвозабонга Ўзбекистон визасини олиш учун зарур ҳужжатлар Ўзбекистон футбол Федерациясига тақдим этилди.

Ҳужжат билан боғлиқ ишлар якунига етгач, Михайлов шу кунларда юртимизга етиб келиб жамоамиз сафига қўшилади.  Олдинги йиғин чоғида кўрикдан ўтиш учун таклиф этилган сербиялик ҳужумчи Александар Лепосавични “Навбаҳор”да қолмаслигини эҳтимоли юқори бўлиб турибди.

Эртага жамоамиз сафига 2014 йилги мавсумни “Динамо”да ўтказган Азамат Бобожоновни ҳам қўшилиши кутилмоқда. Клуб раҳбарияти ва мураббийлар штаби ҳали селекция ишларини тўхтатмаганлигини қўшимча қилиш жоиз.

Жамоани кучайтириш мақсадида бир қатор футболчиларнинг номзодлари кўриб чиқилмоқда. “Навбаҳор”ни кучайтириши мумкин бўлган футболчилар эса йиғинларга жалб этилади. Мураббийлар кўригидан ўтган ўйинчилар эса навбатдаги мавсумни “Навбаҳор”да ўтказиш имконига эга бўлишади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика