Latest news

02:02Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ ярим финалда "Реал"ни янчиб ташлади ва финалга йўл олди  205 01:58"Интер Майами" "Атлетико" футболчисини сотиб олади  2 01:16ПСЖ - "Реал" баҳсининг биринчи бўлими ҳақида фактлар  3 00:54"Реал" "Бенфика"нинг 50 миллионлик футболчисини текинга қўлга киритади  1 00:11"Атлетико" 10 йиллик футболчисини сотиб юборди  0 23:46Карлос Тевес "Тальерес" жамоасини бошқаради  1 23:20ЛаЛига "Реал"нинг сўровига рад жавобини берди  11 22:40"Тоттенхэм" "Вест Хэм" футболчисини 55 млн фунтга сотиб олмоқда, у клуб тарихидаги энг қиммат трансферлардан бирига айланади  0 22:01Трент ПСЖга қарши ўйнамаслиги мумкин  12 21:45U-21 биринчилиги. "Навбаҳор" - биринчи давра чемпиони!  3 21:16Луис Энрике: "Барселона"га содиқ бўлиб қоламан, "Реал"га қарши ўйинлар менга катта иштиёқ беради"  21 20:58"Ал Қодисия" Ретеги учун таклифни оширди  1 20:16Гарет Бэйл: "Бугун ким ғолиб бўлишини барчамиз яхши биламиз"  19 19:50"Реал" Негрейра иши бўйича терговни яна ярим йилга узайтиришни сўрамоқда  12 19:32"Динамо" хорижда йиғин ўтказади  7

"Навбаҳор": Тайёргарликнинг дастлабки босқичи якунланди News

"Навбаҳор": Тайёргарликнинг дастлабки босқичи якунланди

Бугун "Навбаҳор" Наманганда ташкил этилган йиғинни дастлабки босқичини якунлади.

Йиғин якунида мураббийлар машғулотларда қатнашаётган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, жамоа ёшларига қарши назорат учрашувини ташкил этишди. Ўйин ҳақида тўхталишдан олдин таркибга қўшилган футболчилар ҳақида маълумот бериб ўтсак. Мавсумнинг биринчи ярмини Уйчининг "Хотира-79" жамоасида ўтказган Элмурод Низомбоев яна жамоа машғулотларида иштирок этмоқда. Шунингдек, андижонлик посбон Лочин Долимов ҳам айни пайтда кўрикдан ўтмоқда.

Асосий таркиб вакиллари ёшлар билан бир бўлим давомида куч синашишди. Асосий таркибга киришга даъвогарлик қилаётган футболчилардан ташкил топган таркиб эса икки бўлим давомида ҳаракат қилди. Кошелев бошчилигидаги етакчилар 0:0 ҳисобидаги дуранг билан чекланишди. Таркиб эса қуйидагича кўринишга эга бўлди: Лочин Долимов, Тимур Султанов, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Жаҳонгир Меҳмонов, Ботир Тўрабоев, Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Леонид Кошелев, Ғайрат Жўраев, Акрам Баҳриддинов, Рўзимбой Аҳмедов. Тўлиқ ўтказилган баҳсда ёшлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ёшларга қарши қуйидаги таркиб ҳаракат қилди: Ислом Жўраев, Бобур Расулов, Фарруҳ Йўлдошев, Мирзоҳид Маҳкамов, Маҳсуд Ҳайитов, Абдулазиз Султанов, Абдураззоқ Жўраев, Аюбхон Гаппаров, Муҳаммад Расулов, Элмурод Низомбоев, Соҳиб Абдуллаев. Ягона жавоб тўпига Соҳиб Абдуллаев муаллифлик қилди.

Ёшларнинг голлари эса Мурод Раҳмонов (пен.), ва Фарҳод Шокировлар ҳисобига ёзилди. Собир Ҳамидов бироз бетоблиги боис ўйинда майдонга тушмаган бўлса Абдумалик Абдуллаев, Аъзам Алиев ва Виктор Мочалов каби футболчилар ёшлар сафида тўп суришди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика