Latest news

10:55Антуан Гризманн МЛС клубига ўтиши мумкин  0 10:23"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси ҳайдовчилик гувоҳномасидан 6 ойга маҳрум қилинди  2 09:55Дибала фаолиятини Аргентинада давом эттириши мумкин  0 09:24Симеоне А Серия гранди билан келишувга эришди  2 08:52Нури Шахин: "20 йил ичида биринчи марта таътилда бўлдим"  0 08:20Майкл Кэррик "Манчестер Юнайтед"нинг навбатдаги ғалабасидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  1 07:45ПСЖ Ямал учун қанча таклиф қилгани маълум  8 07:00АПЛ. "Эвертон" — "Манчестер Юнайтед" 0:1  8 02:55АПЛ. Кэррикнинг мағлубиятсиз серияси давом этади: "Манчестер Юнайтед" меҳмонда "Эвертон"ни мағлуб этди  11 00:17"Бу — шармандалик!" — Паулу Фонсека Трампга Тинчлик мукофоти берилгани ва ЖЧ-2026 АҚШда ўтишига қарши чиқди  9 23:25"Милан" футболчиси жағ қисмидаги синиш сабаб узоқ муддатга сафдан чиқди  2 22:52Можаро авжида: Престианни Мбаппе ва Винисиусни судга бермоқчи!  17 22:19"72 йил давомида ҳакамлар бошлиғи "Реал" одамлари бўлган!" — Лапорта "Негрейра иши" бўйича баёнот берди  21 21:52"У 10 нафар футболчини алмаштирмоқчи эди" — Лапорта Хавининг истеъфоси ҳақидаги ҳақиқатларни очиқлади  10 21:20"Роналду ЖЧни ютмаса ҳам тарихдаги энг буюги бўлиб қолаверади" — Роберто Мартинес  12

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви рақамларда News

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашуви рақамларда

"Навбаҳор" - "Сўғдиёна" учрашувига оид қизиқарли фактларни қуйида эътиборингизга тақдим этамиз.

1- “Навбаҳор” мавсумдаги биринчи очкосини қўлга киритди. Эътиборлиси, ўтган йилда ҳам “лочинлар” чемпионатнинг дастлабки учта ўйинидан сўнг бир очко жамғаришганди. Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев бу йил ўз чўнтагидан илк маротаба қизил карточкани олди. Дарвозабонимиз Акмал Ортиқов биринчи бор бу йилги чемпионатда “қуруқ” ўйин ўтказди.

2- Учрашув бош ҳаками Ҳасан Рўзиев учун ушбу баҳс амалдаги мавсумда Олий лига доирасида бошқарган иккинчи ўйинига айланди.

3- “Сўғдиёна” билан Наманганда ўтказилган ўзаро учрашувлар тарихида учинчи маротаба 0:0 ҳисобида кузатилди. Ушбу ўйиндан сўнг жорий мавсумда тўлиқ ўтказилган учта ўйинда тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилган ўйинчилар учта қолди (Ҳ. Каримов, А. Ортиқов ва Д. Жабборов).

4- Ўзбекистон чемпионатида ҳозиргача ўз майдонида тўрт жамоа рақиби билан дурангга имзо чекди. “Обод”, “Бунёдкор” ва “Бухоро” сафига “Навбаҳор” ҳам қўшилди. Энг қизиғи, ушбу тўртта  жамоаларнинг барчаси ўз майдонида рақиблари билан 0:0 ҳисобида ўйинни якунлашган.  

5- Жиззахликлар билан бизнинг майдонда кечган тўқнашувларда бешинчи бор дуранг қайд этилди.

6- “Сўғдиёна” билан ўзаро қарама-қаршиликлар тарихида олтинчи бор кучлар тенг келди. Наманганда беш, Жиззахда бир маротаба томонлар муроса йўлини танлашган.

7- Ушбу ўйиндан сўнг сариқ карточкаси бор футболчиларимиз сони еттитага етди. Етти йиллик танаффусдан сўнг “Сўғдиёна” Намангандан очко олиб қайтди. “Сўғдиёна” ва “Навбаҳор” Олий лига ушбу мавсумида ғалаба қозона олмаган жамоалар етти жамоалар қаторида турибди.

8- Учта турдан сўнг барча ўйинларда қатнашган футболчиларимиз сони саккизтани ташкил этмоқда.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика