Latest news

07:56Гвардиола Ҳусановни жароҳат олганини тасдиқлади  1 07:10Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Навбаҳор"нинг натижаси аянчли, лекин кимнидир ерга уриш ёки кўтариш ноўрин"  1 01:56Ла Лига. "Барселона" "Хетафе"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Торрес дубл қайд этди  9 01:53А Серия. "Рома", "Аталанта" ва "Интер"да ғалаба  0 01:29Эрон Про лигаси. "Трактор" меҳмонда "Сепахон"ни мағлуб этди, Ҳамробеков захирадан тушди  2 00:20"Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади. "Насаф" эса сўнгги дақиқаларда "Қизилқум" устидан ғалаба қозонди  1 00:10АПЛ. "Арсенал" - "Манчестер Сити" 1:1  0 00:05COPE: Бускетс МЛС мавсуми сўнггида фаолиятини якунлайди  0 23:30Акмал Рустамов: "Ҳакам қоида бузилишини атайин кутди"  23 23:03Максим Шацких: "Биринчи таймда шунча вазият яратиб, гол ура олмасликни қандай изоҳлаш мумкин, билмадим"  8 22:48Рўзиқул Бердиев: "Бизга бугун уч очко жуда зарур эди"  21 22:34АПЛ. "Арсенал" "Манчестер Сити" билан ўйиннинг сўнгги дақиқаларида мағлубиятдан қутулиб қолди, Ҳусанов жароҳат сабаб бир тайм ўйнади  59 22:14Иван Бошкович: "Рубин Хебайда жароҳат бор"  1 21:25Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Мальорка" билан дуранг ўйнади, мадридликлар ўйинни ўн киши бўлиб якунлашди  3 21:15Ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Черан томонидан киритилган гол "Насаф"га ғалаба тақдим этди  124

"Навбаҳор" собиқ дарвозабони, Россия юлдузлари ёхуд "Андижон" бугунги рақиблари ҳақида News

"Навбаҳор" собиқ дарвозабони, Россия юлдузлари ёхуд "Андижон" бугунги рақиблари ҳақида

“Андижон” бугун Анталиядаги йиғини доирасидаги сўнгги назорат учрашувларини ўтказади.

Бу сафар ҳам "бургутлар" олдингидек бир кунда иккита ўйинда майдонга тушади. 

Дастлаб Россия биринчи дивизион қатнашчиси Москванинг “Родина” клуби спарринг-рақиб вазифасини бажарса, куннинг иккинчи ярмида Молдаванинг “Петрокуб” жамоасига қарши майдонга тушишади.

Дастлаб “Родина”га тўхталадиган бўлсак, бу клуб Россия биринчи дивизионида 12-ўринни эгаллаб турибди. Эътиборлиси, “Родина” ва “Родина-2” жамоалари биргаликда Туркияга келишган.

6 февралдан Анталиядаги йиғинини бошлаган “Родина” шу пайтгача учта назорат ўйинида қатнашди. Дастлаб 9 февраль кунининг биринчи ярмида “Родина-2” “Борац” жамоаси билан 1:1 ўйнади. Тушликдан сўнг “Родина”нинг асосий жамоаси “Чайка”га қарши майдонга тушди ва 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Эртасига, 10 февралда “Родина” яна ўртоқлик учрашувини ўтказди. Бу сафар “Бунёдкор” рақиб бўлди ва унда россияликлар ягона гол эвазига ғалаба қозонди.

“Родина” клубини мухлисларга яхши таниш бўлган Дмитрий Парфёнов бошқаряпти. 48 ёшли мутахассис ўтган йилнинг ёзидан ушбу клубда бош мураббий сифатида фаолият кўрсатмоқда. Ундан олдин “Арсенал” Тула, “Урал”, “Тосно”, “Текстильшик” ва Россия U-18 терма жамоасида фаолият олиб борган. Зукко ишқибозлар уни айниқса “Спартак”даги ўйинлари орқали яхши эслаб қолишган. 

Умуман олганда, “Родина” клубининг мураббийлар штаби собиқ футбол юлдузлари билан жамланган десак, муболаға бўлмаса керак. Масалан, Парфёновни ёрдамчиларидан бири Юрий Ковтун бўлиб, уни ҳам ишқибозлар “Спартак” ва Россия терма жамоасидаги ўйинлари орқали яхши билишади. Бу икки тандем футболчи сифатида “қизил-оқлар” сафида тўп суришган ҳамда мураббийликда ҳам бирга ишлаб келишмоқда. 

Бундан ташқари, россиялик яна бир собиқ футбол юлдузи Владимир Бесчастних ҳам “Родина” да меҳнат қиляпти. У клубда ҳужумчилар билан ишлайдиган махсус мураббий сифатида қайд этилган. Чунки Бесчастних футболчилик фаолиятида таниқли ҳужумчилардан бири бўлганди. Хуллас, “Родина”ни сиз яхши билган россиялик собиқ юлдузлар бошқариб бормоқдалар.

“Андижон”нинг охирги рақиби Молдованинг “Петрокуб” жамоасидир. Мамлакат Суперлигасида айни пайтда мусобақа жадвалида “Шериф”дан сўнг 2-ўринни эгаллаб турибди. 2019 йилда Молдова Кубогини қўлга киритган. Европа Лигаси саралаш баҳслари қатнашчиси. Суперлигада 2015 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. 

Ушбу клубга 56 ёшли Иван Табанов бош мураббийлик қиляпти. Унинг мураббийлар штабида ўзбекистонлик мухлисларга таниш бўлган Денис Романенко фаолият олиб бормоқда. Ёдингизда бўлса, у ўз вақтида юртимизда “Динамо” ва “Навбаҳор” дарвозаларини қўриқлаган. Айниқса, наманганликлар сафидаги фаолияти орқали кўпчиликка танилганди. Ҳозирда Романенко “Петрокуб”да дарвозабонлар мураббийи сифатида ишлаб келмоқда. Орада Молдова терма жамоасининг дарвозабонлар мураббийи бўлиб ҳам фаолият кўрсатган. 

Дарвоқе, “Петрокуб” таркибида Руминия, Россия, Укрина ва Ирландиядан келган легионерлар бор.

Эслатиб ўтамиз, “Андижон” – “Родина” беллашуви Туркия вақти билан 11:00 (Тошкент вақти биалан 13:00) да бошланса, “Петрокуб”га қарши учрашув маҳаллий вақт билан 17:00 (Тошкент вақтига 19:00) га белгиланган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика