Latest news

18:34"Монако" Погба билан шартномани муддатидан олдин бекор қилиш имкониятини кўриб чиқмоқда  0 18:06"Арсенал" собиқ устози "Реал"ни бошқариши мумкин  3 17:45Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ" 5:1 ҳисобида ютди, "Қўқон-1912" U-21 мағлуб бўлди ва бошқа натижалар  0 17:24"Ғазалкент" назорат учрашувида Қирғизистон клубини мағлуб этди  1 16:58Клаттенбург: "Дарвозабонни тўсиб қўйишга қарши янги қоида керак"  1 16:30Ҳаммаси 1-тур ҳақида  1 16:04"Сурхон" Россия жамоаси устидан иродали ғалабага эришди  5 15:35"Насаф" Бобир Абдихолиқовнинг голи эвазига Россия жамоасидан устун келди  3 15:17Испания терма жамоаси етакчисининг ЖЧ-2026да иштирок этиши сўроқ остида  1 14:56"Навбаҳор" Шимолий Македония жамоасини мағлуб этди  2 14:39Рўзимбой Аҳмедов: "Мавсум бошида исталган кучли рақиб билан ўйнаса бўлади"  2 14:15"Қўқон-1912" "Нефтчи" аъзосини ижарага олади  1 13:53"Реал" Португалия терма жамоаси футболчисига қизиқмоқда  0 13:26"Лестер" эгаси отаси хотираси учун клубни сотиш ниятида эмас  1 12:59Трубин ЕЧЛ тарихида фақат 4 нафар дарвозабонга насиб этган ютуқни қайд этди  14

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви рақамларда News

"Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви рақамларда

Олий лиганинг 5-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашувида мезбонлар 3:1 ҳисобида зафар қучишди.

Энг тез: Ҳужумчимиз Олександр Пишурнинг биринчи дақиқада урган голи Ўзбекистон чемпионатининг ушбу мавсумидаги энг тезкор голи бўлиб турибди.

Энг кўп: "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви 5- тур беллашувлари орасида энг кўп сариқ карточка кўрсатилган ўйинга айланди.

1- "Навбаҳор" Олий лиганинг ушбу мавсумида биринчи ғалабасини қўлга киритди.  Акрам Бахритдинов ўзининг чемпионатдаги биринчи голини урди.

2- Олександр Пишур ва Мўйдин Мамазулумов ушбу мавсумдаги голлари сонини иккитага етказиб олишди. Иккита футболчимиз (Акмал Ортиқов ва Дилшод Жабборов) ўтказилган бешта ўйинда тўлиқ ҳаракат қилишди. Дилшод Жабборов ҳисобида ушбу беллашувдан сўнг иккита сариқ карточка мавжуд. 3:1 ҳисобида ғузорликларни жамоамиз иккинчи маротаба мағлуб этди. 2013- йил меҳмонда ҳам айнан шу ҳисобда "Навбаҳор" ғалабани қўлга киритганди.

3- Томошабин тўплаш бўйича "Навбаҳор" - "Шўртан" учрашуви бешинчи турда ("Бухоро" - "Андижон" 21118, "Қизилқум" - "Пахтакор" 19318) учинчи ўринни эгаллади. Уч футболчимизга (О. Жўрабоев, А. Бахритдинов, С. Азимов) жорий мавсумда илк маротаба сариқ карточка кўрсатилди.

4- Мўйдин Мамазулумов  фаолияти давомида "Навбаҳор" ва "Шўртан" таркибида ҳаракат қилиб, ҳар икки жамоа дарвозасига гол уришга муваффақ бўлган тўртинчи ўйинчига айланди. Ушбу натижага аввал Ёрқин Назаров, Александр Мочинов ва Константин Боевлар эришишган. "Навбаҳор"нинг чемпионатдаги ғалабасиз 4 ўйинлик серияси поёнига етди. Ҳозиргача футболчиларимиз чемпионатда урган голларининг тўрттаси иккинчи бўлимда содир этилмоқда.

5- Ушбу ўйинда бешта футболчиларимиз огоҳлантирилишди. "Навбаҳор" майдонида ғузорликлар билан кечган кетма-кет бешинчи ўйиннинг биринчи бўлимида дуранг қайд этилди. "Шўртан" амалдаги мавсумда қаторасида бешинчи мағлубиятни қабул қилди.

6- Эндиликда "навбаҳорчилар"нинг ўтказилган бешта ўйиндан сўнг жами урган голлари сони 6 тани ташкил этмоқда.

7- "Лочинлар" ўз майдонларида ғузорликларни Олий лига доирасида еттинчи бор таслим этишди. Учрашув бош ҳаками Владислав  Цейтлин чўнтагидан етти бор сариқ картчока олишига тўғри келди. Акмал Ортиқов ўз дарвозасидан еттинчи бор тўп олиб чиқди.

9- Учрашув бош ҳаками Владислав Цейтлин мавсумда бошқарган тўртинчи учрашувида назоратчи томонидан 9 баллга лойиқ топилди.

10- "Навбаҳор" ўнинчи ўринга кўтарилиб олди. "Шўртан"нинг ўтказиб юборган голлари эндиликда ўнтага етди.

11- "Шўртан"га қарши бу ўйин бизнинг майдонда ўтказилган Ўзбекистон чемпионати тарихидаги ўзаро 11- қарама-қаршилик.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика