Latest news

11:50"Комо" таркибни кучайтиришда давом этади. А Серия клуби "Селтик" юлдузини 19 млн еврога сотиб олмоқчи  1 11:25Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Японияга қарши таркиби маълум  0 10:50Ўзбекистон МТЖ аъзосига Туркия клуби қизиқиш билдирмоқда  4 10:24Мусиала операция қилинди  4 09:53“Навбаҳор“ футболчиси ОКМКга ўтди  2 09:22“Пахтакор“ вингери фаолиятини “Андижон“да давом эттиради  7 08:51Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради  5 08:20“Пахтакор“ Муҳаммадали Ўринбоевнинг трансферидан қанча ишлаб олди?  8 08:00Суперлига-2025. “Нефтчи” - “Хоразм” 2:0  0 07:48Анхель Ди Мария янги жамоаси билан шартнома имзолади  0 01:12Суперлига-2025. Биринчи давранинг эсда қоларли лаҳзалари  1 00:45IBA раҳбари Кремлёв Смоловнинг жанжали ҳақида: "Футболчиларнинг интизоми билан боксчилар шуғулланиши керак"  0 00:26"Галатасарой" Осимхен учун 50+5 миллион евро таклиф қилди, "Наполи" кўпроқ сўраяпти  4 23:43Виталий Левченко: "Шартномам ноябрда якунига етади"  5 23:18Ҳаким Фузайлов: "Маҳаллий футболчилар Нарх ва Самиевлардан ёмон ўйнашмаяпти"  4

"Навбаҳор": Шартномалар узайтирилди News

"Навбаҳор": Шартномалар узайтирилди

Қишки йиғинларни бошланганлигига ҳали кўп вақт бўлгани йўқ. Шунга қарамай, бир қатор клубларни келгуси йил режаларини тузиб чиқишаётгани ҳеч кимга сир эмас.
Шартномаси якунига етган футболчилар билан битимлар муддатини узайтирилаётганлигидан ҳам барчани хабари бор. Ўз навбатида жамоамизда ҳам шартнома муддатларини узайтириш борасидаги ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан, бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Раҳматилло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Алишер Саматов, Роббим Хасанов, Илҳом Бойдедаевлар билан шартнома муддатлари узайтирилди.

Демак, ушбу футболчилар кейинги мавсумда ҳам айнан “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Шу кунларда бошқа футболчилар билан ҳам шартнома муддатларини узайтирилиши кутилмоқда. Бундан ташқари якунига етган мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган Азим Аҳмедов, Ботир Тўрабоев, Аъзам Алиевларнинг шартномалари 2015 йилда ҳам амалда бўлишини айтиб ўтиш жоиз. Ўз навбатида жамоани кучайтириш ва таркибдаги рақобатни ошириш учун янги футболчиларни жалб қилиш ҳам режалаштирилган. Очиғини айтганда сўнгги йилларда “Навбаҳор”да декабр ойида камдан-кам ҳоллардагина футболчилар билан шартнома имзоланаётганди. Хуллас, жамоадаги вазият ижобий томонга ўзгариб таркиб ўзагини сақлаш қолишга эътибор қаратилмоқда. Бу ҳол навбатдаги чемпионатда ўзининг ижобий натижасини бериши турган гап.

Аввал жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовни Наманган вилоят ҳокими ва клуб раҳбарияти билан учрашиб бир қатор масалаларни муҳокама қилиши ҳақида маълумот бергандик. Режалаштирилган учрашув бўлиб ўтганлигини эътироф этиш жоиз. Ўзаро суҳбат чоғида ечимини топиши лозим бўлган масалалар кўриб чиқилди. Яқин вақт ичида барча масалаларни ижобий тарзда ҳал қилишга келишиб олинди. Бир сўз билан айтганда қандай вазият бўлишидан қатъий назар Бахтиёр Ашурматов келгуси мавсумда ҳам “Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи лавозимида фаолият юритади.

Сўнгги кунларда фарғоналик футболчилар – Мансур Саидов ва Бахтиёр Ёқубовларни “Нефтчи” клуби сафига қайтишлари мумкинлиги борасидаги гап-сўзларни кўпайганлигидан хабарингиз бор. Ушбу футболчиларга чинданам “Нефтчи”дан таклиф тушганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу нуқтаи назардан олиб қараганда улар Фарғонага қайтишлари ҳам мумкин.
Лекин, Саидов ва Ёқубовларни “Навбаҳор”да қолиш эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Бир сўз билан айтганда ушбу футболчилар билан боғлиқ масалага ҳозирча тўла ойдинлик киритилганича йўқ. Бундан бироз олдин жамоамиз аъзолари “Навбаҳор” марказий ўйингоҳида ўтказилган бугунги машғулотни якунлашди. Эртага жамоамиз икки маҳал шуғулланади. Эрталаб, жисмоний тайёргарликни мустаҳкамлашга қаратилган юкламали машқлар бажарилса, куннинг иккинчи ярмида эса асосан тўп билан ишлашга қаратилган машқларга эътибор қаратилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика