Latest news

15:41"Нефтчи" қарзларини тўлади  0 15:15"Насаф" "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаб, чемпионлик курашида қоқилган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 14:55"Насаф" мухлислари автоҳалокатга учради  12 14:34Винисиус Жуниорга асосий даъвогар маълум  3 13:47"Барселона" учун яхши янгилик. Жамоанинг асосий дарвозабони қайтишга яқин  0 13:16Скоулз ўғлини ўйлаб телевидениедан кетди  1 12:37Ўзбекистон U-17 терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этувчи якуний таркиби эълон қилинди  15 12:06"Наполи" МЮнинг яна бир футболчисини жалб этмоқчи  4 11:35Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"  13 10:43"Барселона" Левандовскининг ўрнига Туркиядан ҳужумчи олиб келмоқчи  9 10:17Мессини Анголага олиб келиш қанчага тушиши маълум қилинди  23 09:46"Манчестер Сити" яна бир ҳимоячисини сотишга тайёр  1 09:21ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум  37 08:55"Барселона" етакчиларидан бири: "Бу сизларнинг сўнгги ғалабангиз"  13 08:27Суперлига. Бугун "Шўртан" учун сўнгги имконият  2

"Навбаҳор" сафига Линда қўшилди News

"Навбаҳор" сафига Линда қўшилди

Бугун "Навбаҳор" таркибига россиялик футболчи Янис Линда келиб қўшилди.

1994 йилнинг 1 мартида туғилган Янис Москванинг “Локомотив” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. Линда майдонда қанот ҳимоячиси сифатида тўп суради. Илҳом Мўминжонов клуб матбуот хизматига футболчини ҳимоянинг ҳар икки қанотида ҳам ҳаракат қила олишини билдирди. Шунингдек, Мўминжонов россиялик легионер кўрикдан муваффақиятли ўта олса “Навбаҳор” аъзосига айланишини маълум қилди. Шу ўринда ҳимоячининг бўйи 187 см. эканлигини қўшимча қилиш жоиз.

Футболчи 2017/2018 йилги мавсум биринчи ярмини Новомосковскнинг “Химик” жамоаси сафида ўтказган. Ушбу клуб Россия иккинчи дивизионининг “Марказий” минтақасида иштирок этмоқда. Москванинг “Локомотив” клуби футбол мактаби тарбияланувчиси бўлмиш Линда футболчилик фаолиятини 2011 йили Набережние Челни шаҳрининг “Камаз” клубида бошлаган. 2012/13 йилги мавсумни эса “темирйўлчилар” таркибида ўтказган ҳимоячи 2013 йилдан 2016 йилгача Лискининг “Локомотив” жамоаси шарафини ҳимоя қилган. 2016/17 йилги мавсумни Туланинг “Арсенал” клубида ўтказган.


Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика