Latest news

20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  6 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  1 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  2 19:21"Райо Вальекано" — "Атлетико". Таркиблар маълум  2 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  0 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  0 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  2 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  6 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2 17:11Эндрик январь ойида Лига 1нинг энг яхши футболчиси деб топилди  18 16:40"Фиорентина"да юрак хуружини бошдан кечирган Бове 14 ойдан сўнг футболга қайтди  2 16:06Рэшфорд яна "Барселона" машғулотларини ўтказиб юборди  2 15:35Назорат ўйини. “Ғазалкент” Россия жамоасига қарши ўйинда 0:4 ҳисобида мағлуб бўла туриб, якунда дуранг қайд этди  1 15:02"Арсенал" норвегиялик вингерни нишонга олди  4 14:20"Ливерпуль” Англия терма жамоасининг янги юлдузини трансфер қилишга келишиб олди  5

“Навбаҳор” Роберт Гайга жавоб берди...ми? News

“Навбаҳор” Роберт Гайга жавоб берди...ми?

Охирги йилларда ўзбек футболида бир нарса урфга айланиб бормоқда.
Яъни, бош мураббий қониқарли натижа қайд эта олмаса, тезда унинг соғлиги билан боғлиқ муаммога дуч келгани рўкач қилиниб, жимгина ишдан бўшатишмоқда.
 
Бундай ҳолатга жуда кўп дуч келяпмиз. Мураббийларнинг истеъфога чиққани ҳар доим ҳам мардларча айтилаётгани йўқ. Сир сақлаш билан нимагадир эришиш қийинлигини наҳотки клуб раҳбарлари билмаса.
 
Охирги йилларда муносиб мураббийга ёлчимаётган “Навбаҳор” бу йил ҳам айнан мураббий танлашда адашгани унинг кўрсатаётган натижасидан ҳам билиниб турибди. Ёдингизда бўлса, чемпионат бошида кетма-кетма қуруқ ўйинлардан сўнг юридик жиҳатдан катта мураббий, аслида эса бош мураббий сифатида ишлаган Усмон Асқаралиевга чиқиш эшиклари кўрсатилганди. Шунда мураббийнинг ўзи ҳам, клуб расмийлари ҳам Усмон Аҳмедовичнинг соғлиги ёмонлашганини таъкидлашганди. Аммо кейинчалик ҳам мураббий ортга қайтмади. Ишни эса Мустафо Байрамов давом эттирди.

Иккинчи давра арафасида наманганликлар “Чуст-Пахтакор” бош мураббийи Роберт Гайни катта мураббий сифатида олиб келишди. Бу билан “Навбаҳор”нинг чемпионатдаги натижалари ижобий томонга ўзгармади. Натижада Гай ҳам кутилмаганда касал бўлиб қолди қабилидаги гаплар тарқалди. 21-турдан ўрин олган “Гулистон”га қарши ўйинда “лочинлар”ни майдонга Байрамов олиб тушган. Роберт Сергеевич эса соғлиги билан боғлиқ муаммо туфайли ўйинга бора олмаган. Чемпионат тугашига эса 5 тур қолди. Бу билан Гай ҳам худди Асқаралиев каби жимгина ишдан кетгани эҳтимоли борлигини унутмаслик керак. Яна ким билади дейсиз...

Исломбек Рустамбеков.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика