Latest news

10:48Андрей Шипилов: "Натижа биз учун яхши кўриниш олди, муҳим жиҳат нолга ўйнадик"  1 10:15"Олимпик-MobiUz" февраль ойида Марказий Осиё жамоаларига қарши назорат учрашуви ўтказади  1 09:52"Атлетико" Симеонега ўринбосар қидиришга киришди. Мураббий мавсум якунида жамоани тарк этиши мумкин  3 09:25Илҳом Мўминжонов: "Бубаня билан келишувга эришилди. Олдимизда Суперлигага чиқиш вазифаси турибди"  2 09:00Эшитдик-да! "Бухоро" собиқ футболчилари "Истиқлол"га ўтмоқда  3 08:35Санжар Шоаҳмедов "Металлург"да  1 08:05Маҳмуд Маҳамаджонов: "Андижон"га совринлар ютиш учун келдим"  10 07:40"Арал" россиялик ҳужумчи билан шартнома имзолади  1 00:58Трент АПЛга қайтиши мумкин  6 00:39Саудия Арабистони. "Ал Насср" Роналдусиз иккинчи ўйинда ҳам ғалабага эришди  13 00:11Пеп Гвардиола: "Ливерпуль" ўзгача жамоа бўлиб қолаверади"  5 23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  8 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  5 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  17 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш News

“Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш

Tags :  Навбаҳор
Ўтган йилги чемпионат бронза медали соҳиби Наманганнинг “Навбаҳор” клубида раҳбариятида ўзгариш бўлди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) қарорига асосан, “Навбаҳор” клуби ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг шартнома борасида “Пахтакор” ва “Навбаҳор” жамоалари ўртасида юзага келган муаммолар сабабли, футболчи Турғунбоев 9 июлгача,   у билан биргаликда ҳар икки клуб мутасаддилари, жумладан, “Навбаҳор” ПФК вице-президенти Шамшод Эргашович Сариков ҳамда клуб директори Расулжон Раҳимович Акрамов 6 ой муддатга футболга оид ҳар қандай фаолиятдан четлаштирилишганди.  

ЎФАнинг мазкур қарори ижросини таъминлаш бўйича бугун “Навбаҳор” ПФК анжуманлар залида йиғилиш ўтказилди. Уни Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов олиб борди. Шавкат Шокиржанович ўз сўзида ЎФА муаммоли вазиятда “Пахтакор” ва “Навбаҳор” клубларини жазолаб, тўғри иш қилганлиги, олдин бундай вазиятларга кўз юмиб кетилганлигини таъкидлаб, ушбу қарор бўйича “Навбаҳор” ПФК раҳбариятида ўзгариш қилиш лозимлигини таъкидлади.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. “Навбаҳор” ПФК вице-президенти лавозимига шу пайтгача Ўзбекистон ва Россиядаги кўплаб давлат корхоналари ҳамда ташкилотларида раҳбарлик лавозимларида фаолият юритган  Бахтиёр Исакджанович Усманов тайинланди.

“Навбаҳор” ПФК клуби директори этиб, шу пайтгача “Навбаҳор” ПФК қошидаги “Навбаҳор-Умид” футбол мактаби директори лавозимида фаолият юритган Акмал Маматович Раҳмонов тайинланди.    

Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” ПФК президенти Шавкат Абдураззоқов ҳар икки янги сайланган раҳбарга янги лавозим ва ишларида омад, шунингдек, “лочинлар”нинг янги мавсумда ўз олдига қўяётган юксак мақсади, яъни мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш йўлида муваффақият ёр бўлишини тилади.

Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика