Latest news

21:00Элит ОЧЛ. "Шаржа" - "Насаф" (онлайн ҳисоб)  13 20:46"Ҳакамлик даражаси тарихдаги энг паст нуқтада!" — Жефф Стеллинг ВАРни кескин танқид қилди  0 19:51Исак жиддий жароҳатдан сўнг қайтишга яқин  3 19:23"Арсенал" футболчиси афсонавий Райт натижасини такрорлади  0 18:57"Милан" 40 ёшли Модричга янги шартнома таклиф қилади  2 18:33Трансфер интригаси: "Манчестер Юнайтед" собиқ футболчисини ортга қайтармоқчи  4 18:06"Вест Хэм" бир вақтнинг ўзида 3 нафар мураббийга маош тўламоқда  1 17:40Расман: "Қўқон-1912" Нимели ва Соҳибжоновни ижарага олди  3 17:22"Машъал" 3 нафар футболчи билан битим тузди  1 16:59"Насаф"нинг бугунги рақиби – "Шаржа шаҳрининг қироллари" ҳақида  7 16:38"Манчестер Юнайтед" "Интер" ҳимоячисига қизиқмоқда  0 16:12Суперлига жамоалари стадионларида VAR тизимини жорий этиш ишлари бошланди  4 15:48Расман: "Машъал" таркибни легионер ҳимоячи билан кучайтирди  2 15:28"Навбаҳор" қозоқ жамоаси билан дуранг ўйнади  3 15:02Аббос Файзуллаев: "Бу — футбол. Бир нечта вазият яратиб ура олмайсиз, рақиб эса битта имкониятдан самара чиқариб кетади"  2

"Навбаҳор": Раҳбариятда ўзгариш рўй берди News

"Навбаҳор": Раҳбариятда ўзгариш рўй берди

Tags :  Навбаҳор
Бугун Наманган вилоят футбол федерациясининг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Мазкур йиғилишда ташкилий масаласи сифатида “Навбаҳор” футбол клубининг жорий йилги чемпионатдаги иштироки кўриб чиқилди. Йиғилишда Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Муҳиддинович Холмирзаев, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Баҳодир Маматович Бекходжаев ва “Навбаҳор” футбол клуби директори Ғанишер Абдугаппарович Исмаиловлар иштирок этишди.

Йиғилиш давомида шу пайтга қадар “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти сифатида иш юритиб келган Олимжон Абдуллаевич Қосимовни ўз аризасига кўра эгаллаб турган вазифасидан озод этилганлиги эълон қилинди. Келгусида “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти лавозимида Даврон Равшанбекович Каримовни фаолият юритиши ойдинлашди. Каримов шу пайтга қадар биринчи лигада қатнашиб келаётган “Норин” клуби раҳбарлик қилиб келаётганди. Бир неча йиллик танаффусдан кейин яна биринчи лигага қайтган “Норин” жамоаси биринчиликда анча ишончли тарзда иштирок этаётганлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Жамоа аъзолари ва мураббийлар штаби бугун Навоийда ҳали Наманганга қайтишга улгуришмаганди. Шу сабабли, эртага Каримов жамоа аъзолари ва мураббийларга клуб вице-президенти сифатида таништирилади.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика