Latest news

19:13Тўрақулов, Искандеров, Ҳожимирзаев, Сергеев ва бошқалар... Суперлига 23-тур рамзий терма жамоаси  0 18:50Ўзбекистон Озарбайжон билан биргаликда Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади!  11 18:36"Арсенал" Сакага ҳафтасига 322 000 евро тўлашга тайёр  1 18:08Жиру: "Европа Лигаси биз учун жуда муҳим"  1 17:40Ла Лига "Атлетико" – "Реал" учрашувида янграган ҳақоратомуз сўзларни қоралади  0 17:12Артета: "Дарвозани дахлсиз сақлаганимиздан жуда хурсандмиз"  0 16:44Расман: Шукуров БАА клубига ўтди  8 16:14Конте: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтирди"  3 16:08Каннаваро тайинлови: пиарми ёки стратегик қарор?  37 15:45Гвардиола: "90 дақиқа Родри учун оғир синов бўларди"  0 15:19Элит ОЧЛ. 2-тур якунлари  0 14:58Де Йонг: "ПСЖ иккинчи бўлимда "Барселона"дан кучлироқ эди"  1 14:30Манба: Каннаваро Уругвайга қарши ўйинда Ўзбекистон терма жамоасида дебют қилиши мумкин  62 14:14ЖЧ-2026 финалига энг қиммат чипталар 6730, энг арзони эса 2030 доллар туради. Гуруҳ босқичи учун нархлар ҳам маълум  1 13:45"Рома" ҳужумчисига янги шартнома тайёрламоқда  1

"Навбаҳор": Пишур жамоамиз сафида News

"Навбаҳор": Пишур жамоамиз сафида

Мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Навбаҳор" таркибига янги ўйинчиларни келиб қўшилиши давом этмоқда.

"Навбаҳор"нинг пойтахтдаги вақтинчалик қароргоҳига украиналик ҳужумчи Олександр Пишур келиб қўшилди. Бир кун олдин назорат учрашуви ўтказилганлиги сабабли, футболчиларга дам олиш эълон қилинганлиги сабабли футболчи "Навбаҳор" навбатдаги машғулотларида қатнашади. Ушбу ҳужумчи юртимиз мухлисларига Тошкентнинг “Бунёдкор” клубидаги иштироки билан яхши таниш. Футболчи 2013 ва 2014 йилги мавсумларда айнан “қалдирғочлар” шарафини ҳимоя қилганди. 2015 йилги мавсумни эса Пишур Қозоғистонда Жамбулнинг “Тараз” жамоаси таркибида ўтказди. Ўтган мавсум якунларига кўра “Тараз” Қозоғистон премьер-лигасида учинчи ўринни қўлга киритганди. Пишур эса 32 учрашувда майдонга тушиб рақиблар дaрвозасини тўққиз бор нишонга олган. Жамбулликлар билан шартномаси якунига етгач, Олександр Украинага қайтганди.

1981 йилнинг 26 январида Чернигов шаҳрида туғилган Пишур футболчилик фаолиятини Беларуснинг “Днепр-Трансмаш” клубида бошлаган. Кейинчалик ҳужумчи Украинанинг “Металлист”, Ворскла”, “Закарпатье”, “Волинь”, “Заря”, “Таврия”, “Оболонь” ҳамда Словакиянинг “Ружемберо” клублари шарафини ҳимоя қилган. 2013 ва 2014 йилги мавсумларда “Бунёдкор”да тўп сурган легионер Ўзбекистон чемпиони, мамлакат кубоги ва суперкубок соҳибига айланган. Умумий ҳисобда Пишур “қалдирғочлар” сафида 69 ўйинда майдонга тушиб, 35 та голга муаллифлик қилганди. 2013 йилги чемпионат якунида эса Олександр 19 гол билан олий лига тўпурари номини қўлга киритган.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика