Latest news

12:21Суперлига. 18-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Сурхон" ва "Хоразм"да йўқотиш бор  0 12:00МЮ янги футболчиси муҳокамалар марказида  0 11:37Афсонавий ҳимоячи фаолиятини якунлади  1 10:59ПСЖ 150 миллион евролик трансфер бўйича иш бошлади  2 10:31Азар барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси ҳақидаги саволга жавоб берди  1 10:00ПСЖ 65 миллион евролик трансферни ҳал қилди  1 09:26Пролига. 11-турга старт берилади  1 08:56"Пахтакор-79" фожиасига 46 йил тўлди  3 08:51Sofascore. Муҳаммадали Ўринбоев Белгиядаги дебют ўйинида қандай баҳо олди?  3 08:15Яна бир ТОП футболчи "Ал Насср"га ўтишга розилик берди  1 07:38Суперлига. Бугун Фарғона ва Самарқандда даҳшатли ўйинлар бор  23 07:05"Кристал Пэлас" "Ливерпул"ни мағлуб этиб, ўз тарихида илк марта Англия Суперкубогини қўлга киритди  0 06:50Суперлига. "Сўғдиёна" "Машъал" устидан ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  0 03:00“Пахтакор-79” хотирасига бағишланган шеър  4 02:07Гампер кубоги. "Барселона" "Комо"ни тор-мор этди, Фермин ва Ямал дубль қайд этди  24

"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда? News

"Навбаҳор", "Пахтакор" собиқ футболчиси Вячеслав Понамарёв ҳозир қаерда?

Тошкентда ўтказилган "Олимпик" - "Металлург" назорат учрашувини кузатиш учун бир қатор футбол мутахассислари, собиқ мураббийлар ташриф буюрди.

Тачмурод Агамуродов, Рустам Мирсодиқов, Равшан Ҳайдаров, Улуғбек Мирзаев билан бир қаторда ўз вақтида "Навбаҳор", "Пахтакор", "Бунёдкор", "Шўртан", "Нефтчи", "Бухоро" жамоаларида тўп тепган Вячеслав Понамарёвни учратиш ёқимли бўлди. 

Сўнгги маротаба 2015 йил "Бухоро"да тўп тепган ва бутсаларини михга илган Понамарёвни кейинчалик кўрганимиз йўқ. 

Фурсатдан фойдаланиб собиқ футболчи билан қисқа интервью ташкил қилдик. 

- Очиғини айтганда кутилмаган учрашув бўлди. Бугунги кунда нималар билан бандсиз?
- Футболчилик давримда ҳам кўп интервью бермас эдим. Майдонда ўйин билан исботлашга ҳаракат қилардим. Тошкентга келдим, дўстларим, танишларим билан учрашиш бошқача ҳисларни берди. Ҳозирги кунда Санкт-Петербургда истиқомат қиламан. "СШОР Лидер" жамоасида 2006 ва 2013 йиллардан иборат жамоани шуғуллантираман. Мен билан бирга яна бир собиқ футболчи Андрей Власичев ҳам ишламоқда. Ҳаётимиз футболда, яшил майдонда. Бундан узоқлашиш қийин. 

- Гарчи Россияда фаолият олиб бораётган бўлсангизда ўзбек футболи билан қизиқиб турасизми?
- Ўзбек футболини ёритиб борадиган сайтлар орқали натижалар, жараёнлар, янгиликларни билиб тураман. Футболчиларимиз қаерга ўтяпти, ким ўйнаяпти қизиқаман. 

- Сиз тўп тепган даврдан анча вақт ўтди...
- Ҳозир таққослаш қийин. Лекин ўзим кўрган бир нечта учрашувлардан хулосам шуки футбол анча тезлашган. Оддий назорат учрашувида ҳам жамоалар охиригача курашмоқда. Қолаверса, бу омил Ўзбекистон терма жамоасининг натижаларида ҳам сезиляпти. 

- Терма жамоа ҳақида гапирдингиз. Ўз вақтида Ўзбекистон ОТЖда тўп тепгансиз. Ўшанда Сидней-2000 Олимпиадасига йўлланма ололмаганмиз. Бу йил эса тарихда илк бор ҳар тўрт йилликнинг нуфузли турнирига чипта қўлга киритилди. Парижда имкониятларимизни қандай кўряпсиз?
- Ўзбекистоннинг барча терма жамоалари ўсишга эришмоқда. Олимпия терма жамоа Парижга йўлланмани қўлга киритгани хурсанд қилди. Россияда ким билан учрашсам бу натижа билан табриклашди. Бундай пайтда албатта ғурурланасиз. Ўзбекистоннинг Олимпиададаги ўйинларини албатта диққат билан томоша қиламан. 

- Бизда яна бир ушалмаган орзу қолмоқда. У ҳам бўлса Жаҳон чемпионати...
- Эътибор берсангиз бу таркибда кучли жамоаларда ўйнайдиган футболчиларимиз кўплигини кўриш мумкин. Россияда, Қозоғистонда, Францияда, Италияда, Эронда ўз жамоаларида яхши ва сифатли ҳаракат қилишмоқда. Дейлик, олдинлари легионерларимиз камчиликни ташкил қилар эди. Ҳозир терма жамоа ўзаги легионерлардан иборат. 

- Қайси футболчини ажратиб кўрсатасиз?
- Албатта, Шомуродов. Жалолиддин Машариповда ҳам дриблинг, тезлик ажойиб ва ақлли футболчи. Аббос Файзуллаев ҳақида ҳар куни гапиришади. У "ўзбекистонлик Месси". ЦСКАга келганида ёрқин ўйин кўрсатиб кетишига кўпчилик ишонмаган. Қаердан олиб келишди бу футболчини деб сўраганлар ҳам бўлган. Лекин тезда ўзини кўрсатди, жамоага мослашиб кетди.


Абдулазиз Искандаров суҳбатлашди

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика