Latest news

11:36ОКМК БААдаги йиғин доирасида ЦСКА билан ўйнайди  0 11:19Сон, Киммих ва Сане "Барселона"да пайдо бўлиши мумкин  2 10:58Осимхеннинг келажаги бўйича "Галатасарой"нинг позицияси қандай?  0 10:34Раньери "Рома" мураббийи сифатида А Серия тарихида биринчи бўлиб дербидаги 5та ўйиндан 5тасида ғалаба қозонди  2 10:10Флик "Барселона"дан янги ҳужумчи харид қилишни талаб қилмоқда  1 09:48"Ливерпуль" Трентнинг ўрнига "Барселона" футболчисини олиб келмоқчи?!  5 09:19Гвардиола нега Грилишни эмас, Савиони майдонга тушираётганини тушунтирди  1 08:47Аморим МЮ ҳақида: "Бизга силкиниш керак"  2 08:22"Ювентус" ПСЖ ҳужумчиси билан шартнома имзоламоқчи  0 07:58Ольмо Лапортага ишонади ва "Барселона"дан кетишни режалаштирмаяпти  1 07:35"Реал" ўйинчиси клубни тарк этиши мумкин  0 07:11"Нефтчи" Туркия йиғинига йўл олди  0 02:41А Серия. "Рома" Рим дербисида "Лацио"ни мағлуб этди, Шомуродов 74-дақиқада ўйинга қўшилди  15 00:37Спорт директор Берта "Атлетико"дан кетди. Итальян 2013 йилдан бери клубда ишлаётганди  1 23:35Дембеленинг 90+2 дақиқада урган голи ПСЖга "Монако" устидан ғалабани таъминлаб, Франция Суперкубогини тақдим этди  1

"Навбаҳор": Ўзбекистон МТЖ, "Пахтакор", "Динамо" ва "Шўртан" билан ўйнаймиз News

"Навбаҳор": Ўзбекистон МТЖ, "Пахтакор", "Динамо" ва "Шўртан" билан ўйнаймиз

20 июлдан бошлаб "Навбаҳор" иккинчи даврага тайёргарлик кўриш мақсадида навбатдаги йиғинга киришади.
Мавсумнинг қолган қисмини яхши савияда ўтказиш ҳамда жамоавий ўйинни мукамаллаштириш учун 9 кун ичида 4 тўртта назорат учрашуви ўтказилади. 21 июль куни "лочинлар" Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси билан ("Пахтакор" ўйингоҳида) куч синашишса, 22 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоасига қарши ("Жар" ўйингоҳи) майдонга тушишади. 25 июль санасида "Навбаҳор" Самарқанднинг "Динамо" вакиллари билан, 30 июлда Ғузорнинг "Шўртан" билан ўзаро беллашади.

Таркибдаги ўзгаришларга тўхталадиган бўлсак, 14- тургача таркибни аъло даражага келтириш ниятида астойдил ҳаракат қилаётган мураббийлар штаби "Навбаҳор"га дарвозабон ва ҳужумчини излаб кўрди. Бироқ, мавсум ўртасида тажрибали дарвозабон топиш қийинлигини таъкидлаш жоиз.

Жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматовга керак бўлган ҳужумчилар Зохид Абдуллаев, Мўйдин Мамазулунов ҳамда Шерзод Ҳакимовларнинг амалдаги клублари билан ҳамкорлиги борлиги сабабли, уларни "Навбаҳор"га олиб келишни иложи бўлмади. Шу боисдан легионер ўйинчиларга мурожаат этишга тўғри келди. Ҳусусан, иккинчи йиғинда украиналик Руслан Качурни мураббийларимиз кузатиб боришади. Шунингдек кўрикдан ўтиш учун яна бир украиналик ҳужумчи Олександр Каблаш ("Гелиос") ҳам таклиф этилган. Ўзбекистон чемпионатининг 13- турида Самарқанднинг "Динамо" клубига қарши кечган ўйинда жароҳатланган Шаҳбоз Эркиновни ҳам "Локомотив" билан ўйингача тикланиши сўроқ остида турибди.

Мавсумнинг биринчи қисмини "Навбаҳор"да ижарада ўтказган "Бундёкор" ҳимоячиси Шукурали Пўлатов эса катта эҳтимол билан иккинчи даврани "қалдирғочлар" сафида давом эттиради. Ушбу позициянинг яна бир вакили Тимур Яфаров эса жамоа билан хайрлашган. Шу боис марказий ҳимоя чизиғи кучайтирилишга муҳтож. "Гулистон" таркибида ҳаракат қилиб келган Акбар Саттаев агарда мураббийлар ишончини қозона олса, у билан шартнома тузилади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика