Latest news

02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  30 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  45 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  111 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1029 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5 17:30Омид Нурафкан: "Ўзбекистонни икки-уч гол фарқи билан мағлуб эта оламиз"  10

"Навбаҳор" ўз майдонидаги мавсумнинг сўнги учрашувида мағлуб бўлди (батафсил шарҳ) News

"Навбаҳор" ўз майдонидаги мавсумнинг сўнги учрашувида мағлуб бўлди (батафсил шарҳ)

Кеча Coca Cola Суперлигасининг 25-турида "Навбаҳор" ўз майдонида Тошкентнинг "Локомотив" клубини қабул қилди.

Сўнги тур учрашувлари бир хил вақтда ўтказилиши белгилаб қўйилганлиги туфайли мазкур баҳс доимгиларидан бир оз эртароқ бошланди. Ҳаво бир совуқ бўлишига қарамасдан "Навбаҳор"нинг жорий мавсумда ўз майдонидаги сўнги учрашувида кўплаб футбол ихлосмандлари Наманган шаҳридаги "Марказий" ўйингоҳга ташриф буюриб, 12-рақамли ўйинчи сифатида севимли жамоаларини қўллаб-қувватлаб турдилар.


Учрашувнинг биринчи бўлими тенг курашлар остида ўтди. Дастлабки 45 дақиқаликда ҳар икки жамоа вакилларида рақиб дарвозасига гол киритиш учун имкониятга эга бўлган бўлсаларда, биринчи бўлимда ҳисоб очилмади.


Танаффус пайтида "Навбаҳор" аёллар жамоа ва Наманган вилоят болалар - ўсмирлар футбол академияси тарбияланувчилари эсдалик совғалар билан тақдирланишди.

Учрашувнинг иккинчи бўлимини "Локомотив" жамоаси вакиллари жуда фаол бошладилар. Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқалариданоқ ҳужумга отланган меҳмонлар бир неча бор "Навбаҳор" жарима майдони яқинида хавфли вазиятлар содир этдилар. Ана шундай ҳужумларнинг бирида, аниқроғи учрашувнинг 59-дақиқасида Арсланмират Аманов томонидан етказиб берилган тўпни темирйўлчиларнинг 10-рақамли футболчиси Сардор Мирзаев боши билан ажойиб тарзда тўпни дарвозага йўллаб ҳисобни очди. Шундан сўнг ҳам меҳмонлар "Навбаҳор" дарвозасини яна бир бор ишғол этиш мақсадида кетма-кет ҳужумлар ташкил этдилар. Учрашувнинг 65-дақиқасида меҳмонларнинг тажрибали футболчиси Олег Зотеев "Навбаҳор" посбони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди, бироқ унинг якуний зарбаси ноаниқ кўриниш ҳосил қилди.

Ниҳоят 80-дақиқага келиб мезбонларда ҳам “Локомотив" дарвозасини ишғол этиш учун иккинчи бўлимдаги биринчи қулай имконият юзага келди. Бу вазиятда тажрибали Азиз Ибрагимовнинг зарбасидан кейин тўпни меҳмонлар ҳимоячиси дарвоза чизиғи устидан қайтариб қолишга муваффақ бўлди.

Иккинчи бўлим тўлалигича "Локомотив" вакиллари устунлиги остида ўтди дейиш мумкин. Сабаби мезбонларнинг танаффусдан сўнг майдонда намойиш этган ўйинларидан учрашувни майдонда кузатиб бораётган кўпчилик футбол мухлислари қониқиш ҳосил қилмадилар. Биласизми иккинчи бўлим давомида "Навбаҳор" вакиллари томонидан меҳмонлар дарвозасига гол киритиш учун учун атиги бир марта тўғри зарба йўллаган бўлсалар, унга иш топилмаганидан совуқда зерикиб олган меҳмонлар посбони Игнатий Нестеров мухлислар билан саломлашишга вақт топа олди.

Учрашувнинг сўнги дақиқаларига келиб мезбон жамоа футболчилари ҳужумкорликни оширдилар. Учрашувнинг 89-дақиқасида "Навбаҳор"нинг легионер футболчиси Иван Соловьевнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кўриниш ҳосил қилди.

Учрашув шу тариқа "Локомотив" жамоасининг кичик ҳисобдаги ғалабаси билан тугади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янграб, Намангандаги Coca Cola Cуперлигасининг жорий мавсумдаги баҳслари расман якунига етди.


Доимгидек учрашув якунлангандан сўнг журналистлар иштирокида ҳар икки жамоа бош мураббийлари билан матбуот анжумани ташкил этилди. Дастлаб "Локомотив" жамоаси бош мураббийи Самвел Бабаян журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди. Эътиборлиси, матбуот анжуманида темирйўлчилар устози келажакда "Навбаҳор" футбол клубида меҳнат фаолиятини амалга ошириш азалий орзуси эканлигини таъкидлади.



Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Андрей Канчельскис иштирок этиб, келаси мавсумда "Навбаҳор" таркибига жалб этилиши режалаштирилётган футболчилар ҳақида ўз қарашларини баён этди. "Навбаҳор" бош мураббийи жамоа янги мавсумда тўлалигича қайтадан ташкил этилиши ва кучли учликдан жой олиш учун ҳаракат қилишини, чемпионлик ва Осиё чемпионлар лигаси учун рақобатга киришишини айтиб ўтди.



Шу тариқа Наманган "Марказий" ўйингоҳида кечган учрашувда "Локомотив" сафардан 3 очко билан қайтадиган бўлди.


Coca Cola Cуперлига.
25-тур.
“Навбаҳор” – “Локомотив” 0:1 (0:0)
Наманган шаҳри. “Марказий” ўйингоҳ. 5435 томошабин
Ҳакамлар:
Темур Тўхтасинов, Анвар Маражабов, Зиёдулла Абдураҳмонов, Акмал Раҳимов.
Назоратчи: Султон Зайлобиддинов.
Комиссар: Шерзод Ражабов.
Гол: Сардор Мирзаев, 59 (0:1)

“Навбаҳор”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Азиз Ибрагимов, 8. Шаҳзод Шайманов, 9. Иван Соловьёв, 10. Азизбек Турғунбоев, 15. Обид Жўрабоев, 19. Мирзоҳид Ғофуров, 22. Игорь Голбан (с), 55. Ғиёсжон Комилов, 70. Аббосжон Ғуломов, 99. Амирбек Жўрабоев.
Захира: 23. Дилшод Ҳамроев, 5. Славко Лукич, 29. Ҳожиакбар Юнусов, 32. Жаҳонгир Меҳмонов, 34. Комилжон Тожиддинов, 77. Аюбхон Номанов,91.Шерзод Ҳакимов, 95. Нодир Мавлонов, 96. Илҳомжон Алибоев.

“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров (с), 5. Анзур Исмоилов, 6. Остон Ўрунов, 8. Жамшид Искандеров, 10. Сардор Мирзаев, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 23. Йован Жокич, 24. Даврон Ҳошимов, 33. Олег Зотеев, 71. Арсланмурат Аманов, 77. Диёржон Туропов.
Захира: 12. Маъмур Икромов, 35. Жавоҳир Илёсов, 4. Шерзод Каримов, 15. Жавоҳир Соҳибов, 18. Иброҳим Ғанихонов, 19. Авазбек Ўлмасалиев, 21. Жавоҳир Эсонқулов, 22.Смит Медина, 52. Жалолиддин Жумабоев.


Бекзод Толибов тайёрлади



Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика