Latest news

12:36Роналдунинг собиқ термадоши "Ал Насср" бош мураббийи бўлиши мумкин  1 12:09Самарқанд футболида қайта уйғониш даври: Абрамов қурган “Динамо” ҳақида  4 11:53Абдуқодир Ҳусанов – Осиёнинг энг қиммат футболчиларидан бири!  13 11:25АПЛ. Янги мавсум илк турининг марказий учрашуви Манчестерда бўлиб ўтади  4 11:21Бугун Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Боливия билан ўйнайди  5 10:39“Реал“ етакчиси билан шартномани узайтириш бўйича келишувга эришди  0 10:08“Ал Ҳилол“ “Милан“ футболчиси билан келишувга эришди  2 09:37Алонсо “Реал“даги дебютидан сўнг нималар деди?  20 09:05ЦСКАда мураббийлар алмашинуви. Энди Файзуллаевнинг ЦСКАдаги фаолияти қандай кечади?  7 08:35Пеп Гвардиола: “Бундай шароит ҳеч кимга тўғри келмайди“  2 08:03Шомуродов Туркиянинг қайси жамоаси билан музокара олиб боргани маълум  18 07:59Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Ювентус" "Ал Айн"га ҳеч қандай имконият қолдирмади  3 07:33Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  1 07:04Об-ҳаво сабабли 30 дақиқа учрашувда тўхталиш бўлган “Пачука“ — “Ред Булл Зальцбург“ учрашуви якунланди  0 04:24Илёс Зейтуллаев: "Бу кетишда италияликлар бизга эмас, ўзбек футболчилари Европага боришади"  4

"Навбаҳор": Отабек Ғуломхўжаев селекция ишларида фаол News

"Навбаҳор": Отабек Ғуломхўжаев селекция ишларида фаол

Якунланган мавсумнинг 2-даврасидан бошлаб, Наманганнинг “Навбаҳор” клубида ўша пайтда Ўзбекистон U-19 ёшлар бош мураббийи сифатида фаолият олиб бораётган ёш ва маҳоратли мутахассис Отабек Ғуломхўжаев селекционер мураббий сифатида иш бошлаганди.

Ушбу мутахассис борасида тўлиқроқ тўхталадиган бўлсак, Отабек Ғуломхўжаев 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган.

Ўз пайтида футболчи сифатида фаолият юритиб, Тошкентнинг “Миробод” (2-лига, 1999 йил), шунингдек, ўша пайтда Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида иштирок этган “Трактор” (Тошкент) клубининг ўринбосарлар (2000 йил), бундан ташқари, Андижоннинг “Андижон” (2001 - 2002 йиллар) жамоаларида тўп сурган.

Афсуски, жиддий жароҳат сабабли, Ғуломхўжаев 2002 йили, яъни, айни кучга тўлган, навқирон 20 ёшидаёқ футболчилик фаолиятини якунлашга мажбур бўлди.

Шундан сўнг, Отабек Ғуломхўжаев мураббийлик фаолияини бошлаб, 2003 – 2007 йиллар давомида “Пахтакор” футбол академияси, 2008-2019 йиллар мобайнида эса “Бунёдкор” футбол академиясида фаолият олиб борди.

Шунингдек, Ғуломхўжаев 2015-2016 йилларда Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасида бош мураббий Темур Олимхўжаевга ёрдамчи сифатида фаолият олиб бориб, Олимхўжаев билан биргаликда мазкур терма жамоани 2016 йили Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида бўлиб ўтган U-16 терма жамоалари ўртасидаги Осиё чемпионатига олиб борган.

2018-2019 йилларда эса Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийи лавозимида ишлаган.



Отабек Ғуломхўжаев яқинда Ўзбекистон U-19 ёшлар терма жамоаси бош мураббийлигидан истеъфога чиқарилди ва энди бутун эътиборини “Навбаҳор”га қаратмоқда.

Бунинг самараси ўлароқ, ёш ҳамда келажаги порлоқ мутахассис жамоамизнинг селекция ишларида анча фаол. Боиси, у “Пахтакор” ва “Бунёдкор” клубларининг футбол академиялари, шунингдек, Ўзбекистон ўсмирлар ҳамда ёшлар терма жамоаларидаги фаолияти давомида мамлакатимизнинг кўплаб иқтидорли ва маҳоратли футболчиларини шуғуллантирган ҳамда уларнинг имкониятларини жуда яхши билади. Шу боис, Отабек Ғуломхўжаев айни пайтда юртимиздаги кўплаб ёш ва маҳоратли футболчилар билан музокара олиб бормоқда.

Айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг селекция борасидаги саъй-ҳаракатлари билан “Навбаҳор”нинг 2020 йилнинг 7 январидан бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига Ўзбекистоннинг 30 нафарга яқин энг иқтидорли ҳамда маҳоратли футболчилари жалб этилишган.

Улардан қайсинилари мураббийлар штабида яхши таассурот қолдирса, ўша футболчи билан шартнома имзоланади.

Ўз ўрнида таъкидлаш жоизки, айнан Отабек Ғуломхўжаевнинг фаол ҳаракатлари боис, жамоамизнинг таркиби янги мавсумда анча ёшариши эҳтимоли юқори.
 

“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика