Latest news

09:24МЮ раҳбарияти Маркус Решфордни "Барселона"га ижарага берганидан пушаймон  0 08:55"Реал" футболчиси: "Рақсга туш ва ҳеч қачон тўхтама"  2 08:27Трент Александер-Арнолд "Ливерпул"га қайтиши мумкин — Mirror  4 07:58Аутсайдерни мағлуб эта олмаган Микел Артета ўйиндан сўнг нималар деди?  7 07:30Чемпионлар Лигаси 1/16 финалининг биринчи ўйинлари якунлари бўйича “Ҳафта ўйинчиси” мукофотига номзодлар эълон қилинди  7 07:01Ахбор Имомхўжаевнинг ёрқин хотирасига бағишланади: "10000 метр баландликда уюштирилган интервью"  0 03:10ЕЧЛ. ​"Будё Глимт" бу сафар ўз уйида "Интер"нинг тазирини берди, "Атлетико"да дуранг, "Байер"да ғалаба  9 03:05ОЧЛ 2. "Ал Аҳли" ва "Ал Насср" ўз уйларидаги учрашувларда ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олишди  2 03:05АПЛ. "Арсенал" аутсайдерни мағлуб қила олмади ва ўта муҳим очколарни бой берди  19 01:33"Барселона" Рамазон ойига Ямал учун ўтган йилдаги каби махсус овқатланиш режасини ишлаб чиқди  3 00:45ЕЧЛ. "Ньюкасл Юнайтед" меҳмонда "Карабоғ"ни ўта йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  5 23:47Филиппе Коутиньо "Васко да Гама"ни тарк этади  12 23:08Ла Лигада ой ўйинчиси бўлиш учун номзодлар эълон қилинди  1 22:33"Шўртан" назорат учрашувида Қирғизистон клубини йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  2 21:17Престианни Винига қилган ирқчилиги учун 10 та ўйинга четлатилиши мумкин  15

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз финалга чиқишди News

"Навбаҳор": Ўсмирларимиз финалга чиқишди

Tags :  Навбаҳор
Шу кунларда Хоразм вилоятининг Урганч шаҳрида 2000 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати ўтказилмоқда.

Мазкур мусобақада Наманган вилояти шарафини ҳимоя қилаётган ёш “навбаҳорчилар” ишончни оқлашмоқда. Ғолиблик учун саккизта жамоа куч синашаётган турнирда ёшларимиз финалга чиқишга эришишди. Раҳим Ғофуров ва Аъзам Ражаббаев мураббийлигидаги тарбияланувчиларимиз курашни “В” гуруҳида Хоразм, Жиззах вилояти ва Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаларига қарши учрашувлар билан бошлашганди. Гарчи дастлабки ўйинда Жиззах вилояти терма жамоасига 0:2 ҳисобида имконият бой берилган бўлсада, кейинги учрашувларда ижобий натижалар қайд этилди. Аввалига Қорақалпоғистон Республикаси терма жамоаси 5:0, сўнгра Хоразм вилоят термаси эса 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратилди. Натижада ёшларимиз гуруҳда биринчи ўринни банд этишди. Иккинчи ўрин эса мезбонлар термасига насиб этди.

“А” гуруҳида эса Бухоро, Қарши, Навоий ва Тошкен вилояти терма жамоалари ярим финал йўлланмаси учун баҳсларга киришишганди. Гуруҳ босқичи якунига кўра Тошкент вилояти терма жамоаси биринчи, Бухоро вилояти вакиллари эса иккинчи ўринни қўлга киритишди. Айнан дастслабки ўринларни эгаллаган терма жамоалар курашни ярим финалда давом эттиришга муваффақ бўлишди. Ярим финал учрашувлар эса бугун бўлиб ўтди. Финал йўлланмаси учун ёшларимиз Бухоро вилояти вакилларига қарши майдонга тушишди. Учрашув давомида тарбияланувчиларимиз рақибга қараганда фаолроқ тарзда тўп суриб, якунда 5:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритишди. Иккинчи ярим финалда Хоразм ва Тошкент вилояти ўсмирлари ўзаро баҳс олиб боришди. Ўйинда 1:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритган хоразмликлар ҳам финалда қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишди. Мусобақанинг ҳал қилувчи ўйини эртага соат 10.30да бошланади.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика