Latest news

18:31Фабрицио Романо Элдор Шомуродов трансфери бўйича маълумот берди  1 17:45КЖЧда энг кўп мухлис қайси жамоа ўйинига тушмоқда?  3 17:35Дублга эришган легионер, "Навбаҳор"ни мағлуб этган мураббий, гол ўтказмаган посбон ва 25 ёшли ҳимоячи — Суперлигада 15-турнинг энг яхшилари  0 17:29Мирко Еличич - "Локомотив" бош мураббийи  1 17:12Рустам Ашурматов "Истиқлол" футболчисига айланди  1 17:08Расман: Бобир Абдихолиқов "Пахтакор" футболчиси  6 16:58Мали, Фламарион, Качорри, Ратиньо, Дориев ... Суперлига 15-тур рамзий терма жамоаси  1 16:20"Андижон"га янги дарвозабон ва мураббий келмоқда  8 16:069 нафар ҳакам ўйин натижаларига таъсир кўрсатишда гумонланмоқда  4 15:55Эшитдик-да! "Навбаҳор" яна икки нафар бразилиялик футболчини олиб келмоқчи  10 15:32Улар ҳақида эртага ҳам гапиришади: биринчи давранинг кашфиётлари кимлар бўлди?  1 15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  10 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  4

"Навбаҳор"-"Олмалиқ" учрашувига кириш чиптаси қанчадан сотилмоқда? News

"Навбаҳор"-"Олмалиқ" учрашувига кириш чиптаси қанчадан сотилмоқда?

Хабарингиз бор, яна уч кундан сўнг "Навбаҳор" жамоаси Олий лиганинг 12-турида "Олмалиқ" жамоасини Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда қабул қилади.
Бу кунларни анча вақт кутган эдик. Ва ниҳоят яна мухлислар "Марказий" ўйингоҳга қайтишади. 22000 га яқин мухлисни ўз бағрига сиғдира оладиган стадионимизда дастлабки учрашув сифатида "Навбаҳор"-"Олмалиқ" баҳси тилга олинади. Барча қулайликларга эга стадионимиз икки йил давомида қайтадан таъмирланиб, бугунги кунда гўзал чиройга эга бўлди. Икки йил давомида "Навбаҳор" Косонсойдаги "Марказий" ўйингоҳда ўйинлар ўтказиб турди. Косонсойда яхши - ёмон кунлар ҳам бўлди. Қисқаси, барчаси учун раҳмат айтиб қоламиз.

Кечаги учрашув мобайнида ўйингоҳ суҳандони "Навбаҳор"нинг навбатдаги ўйини Намангандаги "Марказий" ўйингоҳида бўлиб ўтишини эслатиб ўтди. Унда айтилишича, учрашувдан олдин Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар ижросида катта концерт намойиш этиларкан. Албатта, янги ўйингоҳ бўлганидан сўнг шундай тадбир ўтказиш лозим эди. "Баркамол Авлод"даги тадбирлар бу ҳисобга кирмайди.

Мухлисларни учрашувга (концертга) кириш чиптаси масаласи қийнаётгани бор гап. Кеча ҳам таъкидланганидек, сотувга чиқарилган чипталар сони чекланган. Чипталарнинг жуда кўп қисми давлат корхона ва ташкилотлари, ўқув муассасаларига тарқатиб чиқилган. Шу боис сотувга жуда кам миқдорда чипта чиқарилган.

Кечаги учрашув вақтида суҳандон чипта нархини айтишдан тийилгани бор гап. Чунки, барча мухлислар шу маълумотни кутишаётган эди. Биздаги маълумотларга қараганда, чипталар сотувга 100.000 сўмдан чиқарилмоқда. Шунингдек, шундай маблағ ҳисобида ташкилотларга ўтказилган.

Бундан келиб чиқадики, гарчанд учрашув мобайнида ўйингоҳ мухлисларга тўла бўлса-да, томошабинлар орасида концерт шинавандалари кўпчиликни ташкил этиши мумкин. Албатта, бундай нархни эшитган аксарият мухлислар ўйингоҳга боришни маъқул кўришмайди. Ундан кўра шу пулни ярмига уйига икки кило гўшт олиб киргани минг чандон афзал.

Лекин биз бу билан клуб сиёсатига қарши чиқмоқчи эмасмиз. Улар ҳам "Навбаҳор" ривожи учун шу ишга қўл уришган бўлишса керак. Ҳар ҳолда, айрим манбаларда чипталардан тушган маблағнинг кўп қисми "Навбаҳор"га ўтказилиши айтилмоқда.

Учрашувни ўйингоҳдан жонли кўришга имкон топа олмаганлар шу куни "Наманган" телевиденияси орқали учрашувни тўғридан-тўғри кузатишлари мумкин. ТВ ходимлари шу иш устида ишлашмоқда. Албатта, олдин шу ҳақда ваъдалар берилганди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика