Latest news

03:39Зейтуллаев: "Медаллар учун имконият? "Насаф", "Нефтчи", "Пахтакор", "Сўғдиёна" ва "Динамо" билан қандай курашиш мумкин?"  0 02:58Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўз майдонида дуранг ўйнади, Ўринбоев захирадан майдонга тушди  0 02:51Юсуф Отубанжо нима сабабдан Арманистондаги сингари кўп гол ура олмаётганига изоҳ берди  1 02:13Имеда Ашортиа: "Футбол фақат гол уриш ва голли узатма беришдан иборат эмас"  0 02:08Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Вильярреал"ни таслим этди  6 02:04А Серия. "Интер" ва "Кромонезе" ўртасидаги ўйинда 5 та гол урилди  0 01:32Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Айнтрахт"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 00:32Рўзиқул Бердиев: "Рақибга ҳеч қандай босим ўтказмадик"  3 00:07АПЛ. "Челси" Эстеваонинг 90+5 дақиқада урган голи эвазига "Ливерпул"ни мағлуб этди  46 23:55"Тобол" ва Шахбоз Умаров Қозоғистон кубогини қўлга киритди  1 23:50"Бухоро" "Пахтакор"га йирик ҳисобда мағлуб бўлди, "Динамо" эса сафарда "Сурхон"ни енгди.  1 23:01Февзи Давлетов: "Негадир бир текис ўйин кўрсата олмаяпмиз"  3 22:38Вадим Абрамов: "Каннаваро "Олтин тўп" олганини биламан. У зўр футболчи бўлган. Афсуски, бизда ўйнамайди, балки мураббийлик қилади"  9 22:10АПЛ. "Арсенал" ва МЮ ўз уйида ишончли ғалабага эришди  10 21:57Александр Хомяков: "Афсуски, кўп гол ўтказиб юбордик"  5

"Навбаҳор" - "Олмалиқ": ПРЕВЬЮ News

"Навбаҳор" - "Олмалиқ": ПРЕВЬЮ

“Навбаҳор” ўз майдонида “Олмалиқ” клубига қарши майдонга тушади.

Рақиблар Ўзбекистон чемпионатининг олий лигасида шу кунга қадар 18 бор ўзаро куч синашишган. 2008 йили асос солинган қарама-қаршиликларда «Навбаҳор» беш бор «Олмалиқ»ни мағлубиятга учратган. Олмалиқликлар ҳисобидаги ғалабалар сони эса тўққизтани ташкил этмоқда. Тўрт ўйинда эса кучлар тенг келган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 26:28, "Олмалиқ" фойдасига. Ўзаро ўйинлардаги энг йирик ҳисоб 2011 йили кузатилган. Ўшанда жамоамиз «Олмалиқ»даги «Металлург» ўйингоҳида мезбонлар дарвозасига жавобсиз учта тўп киритганди. Ўзаро ўйинлар тарихида "лочинлар" "Олмалиқ"қа уч тўп фарқи билан енгилишмаган. Наманганда ўтказилган умумий 9 ўйиннинг 3 тасида "лочинлар" 3 очкога эга бўлишган ва худди шунча дурангга имзо чекишган. Эътиборлиси, Наманганда кечган сўнгги икки қарама-қаршиликда кучлар тенг келган. 2010, 2011 ва 2013 йилларда "олмалиқликлар" меҳмондан ғалаба билан ортга қайтишган. "Олмалиқ" билан ўтказилган ўйинлар тарихига назар ташлайдиган бўлсак, "Навбаҳор" номидан Шаҳбоз Эркинов рақибга қарши ўйинда бешта голни ўз номига ёздириб, ўзаро қарама-қаршиликларда тўпурарлик қилиб турибди.

Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда бошланадиган учрашувни навоийлик Рустам Бобомуродов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқаради. Унга қанотларда ҳамшаҳарлари Обид Жумаев ва Руслан Самандаровлар ёрдам беришади. Захирадаги ҳакам сифатида Игорь Худайдатов қайд этилган. Назоратчи вазифасини эса Арслон Ҳотамов бажаради. Алексей Фролов учрашувни ПФЛ вакили сифатида кузатади.


Наманганда ўтказилган ўйинлар:
2008 йил
"Навбаҳор" - ОТМК - 2:0 (1:0).
Голлар:
Ш. Мирхолдиршоев (25), Д. Хожиев (85).

2009 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:0.
Голлар:
С. Усмонхўжаев (27), Б. Ҳайдаров (72-пен.).

2010 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:1 (0:0).
Гол:
Н. Отақўзиев (68).

2011 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 0:1 (0:0).
Гол:
З. Пиримов (80).

2012 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:1 (0:0).
Гол:
С. Ҳамидов (8,20), Ж. Ирисметов (60) – С. Бердиев (74).

2013 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 1:3 (1:3).
Голлар:
С. Ҳамидов (4) - О. Жўрабоев (25), С. Шоаҳметов (32, 35).

2014 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:1 (2:1).
Голлар:
Б. Ёқубов (36), Ш. Эркинов (39, 63) - Ш. Ҳакимов (28)

2015 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 2:2 (2:1).
Голлар:
Ш. Эркинов (38, 68) - Ш. Саломов (45+2), А. Омонов (59)

2016 йил
"Навбаҳор" - "Олмалиқ" - 3:3 (0:2).
Голлар:
А. Абдуллаев (47), И. Исоқжонов (49), А. Маҳмудов (72) - Х. Мухторов (7), М. Исаев (28), И. Иномов (50)

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика