Latest news

00:15Камолиддин Тожиев: "Таркибимизда 20та асосий футболчи бор. Рақиб 10 киши бўлиб ҳимояланди"  0 23:55Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Коняспор"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  48 23:31Самвел Бабаян: "Бугунги баҳсда 60 фоиз ўз даражамизни кўрсатдик"  13 23:10Суперлига. "Андижон" – "Сўғдиёна" 4:0   0 22:52Асенсио "Хетафе"га қарши ўйнамайди  2 22:28Деку: "Ньюкасл" - қийин рақиб"  14 22:12Иван Бошкович: "Таблодаги ҳисоб ҳаммасини айтиб турибди"  8 21:57Андрей Шипилов: "Бугун мағлубиятга лойиқ эмасдик"  3 21:44Александр Хомяков: "Чиройли ўйинларимиз ҳали олдинда"  4 21:35Суперлига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" 1:0   0 20:56Суперлига. "Пахтакор" ўз майдонида "Қизилқум"ни мағлуб этди  97 20:42Суперлига. "Андижон" ўз майдонида "Сўғдиёна"ни тор-мор этди  50 20:02"Ўйин куни" — "Нефтчи" клуби билан бирга   5 19:57Суперлига. "Бухоро" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни мағлуб этди  40 19:42"Ливерпуль" "Манчестер Юнайтед" билан "Аякс" истеъдоди учун курашади  0

"Навбаҳор": Обид Жўрабоев ҳам сафга қўшилди News

"Навбаҳор": Обид Жўрабоев ҳам сафга қўшилди

"Навбаҳор" янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.

Машғулотлар олиб борилаётган бир паллада таркибда ҳам ўзгаришлар рўй бермоқда. Хусусан, бугун жамоамиз сафига ўтган мавсум биринчи ярмини “Бунёдкор”да, иккинчи даврани эса “Олмалиқ” клубида ўтказган ярим ҳимоячи Обид Жўрабоев келиб қўшилди. Айни пайтда Жўрабоевда кичик жароҳат борлиги сабабли бугун якка тартибда шуғулланди. Шунингдек, олдинги мавсумларда “Насаф” таркибида шуғулланган дарвозабон Музаффар Тўхтасинов ҳам мавсумга тайёргарликни жамоамиз билан бирга олиб бормоқда. 

Мураббийлар бугун машғулотларда иштирок этаётган футболчиларнинг майдондаги ҳаракатларини кузатиш ва спорт формаларини қай даражадалигини билиш мақсадида икки томонламали назорат ўйинини ташкил этишди. Тўрақўрғондаги “Ёшлик” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда “қизиллар” жамоаси 4:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Голларга Алишер Маҳмудов (2 та), Тимур Аюпов ва Мўйдин Мамазулумов (пенальтидан)лар муаллифлик қилишди. Таркиблар эса қўйидагича кўринишга эга бўлди. 

“Қизиллар”: Музаффар Тўхтасинов, Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Дилшод Жабборов, Акрам Баҳриддинов, Азиз Мамазоитов, Отабек Валижонов, Тимур Аюпов, Алишер Маҳмудов, Мўйдин Мамазулумов, Азизбек Турғунбоев. Захирадан майдонга тушганлар: Омон-Биик Ҳалилов, Соҳиб Абдуллаев, Жамол Абдужабборов, Сардор Теляков.

“Оқлар”: Амир Эргашев, Мирзоҳид Собиров, Азиз Умаров, Аъзам Алиев, Муҳаммад Расулов, Ҳожиакбар Юнусов, Санжар Асқаралиев, Зокир Нурматов, Абдуазиз Султонов, Ғайрат Жўраев, Акбаршо Рашидханов. Захирадан майдонга тушганлар: Отабек Валижонов, Дониёр Инамов, Ислом Жўраев, Билол Шарофиддинов, Ботир Каримжонов, Фарҳод Шокиров, Муҳаммадризо Тўраев.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика