Latest news

01:20Қозоғистон УЕФА президентининг ташрифига тайёргарлик кўрмоқда  1 00:59Миржалол Қосимов: "Кечирасиз, кейинги ўйинимиз чемпионат доирасида бўлиб ўтади, кубок эмас"  1 00:27Ла Лига. "Реал Мадрид" "Хетафе" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)   4 00:05Рўзиқул Бердиев: "Биринчи бўлимдаги ҳисоб ортиқча хотиржамлик берди"  4 23:45"Бавария" Чемпионлар лигасидан чиқиб кетганидан сўнг янги марказий ҳимоячи изламоқда  5 23:30АПЛ. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар маълум!  2 23:25А Серия. “Парма” ўз уйида “Ювентус”ни мағлубиятга учратди  6 23:22Италия кубоги. "Интер" – "Милан" (онлайн ҳисоб)   7 23:04Улуғбек Бакаев: "Мен учун ёш ўйинчи деган тушунча йўқ. "Навбаҳор"га қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз"  5 22:35БАА. "Ал Батеҳ" "Ал Васл"га ютқазган ўйинда Ғаниев ассист қайд этди  0 22:30Тебас лавозимидан четлатилиши мумкинлигинидан хавотирланмаяпти. "Реал" Ла Лига президенти устидан шикоят киритганди  3 22:14Ўзбекистон Кубоги. Олмалиқдаги "отишма"да ОКМК камбэк эвазига "Насаф"дан устун келди  76 22:00"Ман Сити" Коштани 40 миллион еврога имзолашга умид қилмоқда  3 21:40Рэшфорднинг келажаги мавсум якунлангач маълум бўлади  0 20:45"Барселона" ўз бош мураббийи билан янги шартнома бўйича келишувга эришди  0

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар News

"Навбаҳор" - "Нефтчи" учрашувига оид фактлар

"Навбаҳор" клуби расмий сайтига "Нефтчи"га қарши бўлиб ўтган ўйинга оид фактлар жойлаштирилди.

Энг кўп: 18-турнинг марказий учрашувига энг кўп томошабин кирди. "Нефтчи" билан кечган беллашувга 15715 нафар томошабин ташриф буюрди.

1- Алибобо Раҳматуллаевга Ўзбекистон чемпионати жорий мавсумида илк бор сариқ карточка кўрсатилди.

2- Бош ҳакам Равшан Эрматов учрашувда футболчиларга жами икки бор сариқ карточка кўрсатди. Ҳар икки огоҳлантириш ҳам  "лочинлар" вакилларига тегишли.

3- "Навбаҳор"нинг иккинчи даврадаги мағлубиятсиз ўйинлар серияси учта ўйинга етди. Шунингдек, чемпионатда жамоамиз учинчи бор ўйинда ўз дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Аввал "Қўқон-1912" (11-тур) ва "Сўғдиёна" (4-тур) жамоаларини бир хил 1:0 ҳисобида таслим этилганди. 

4- Тўрт йилдан буён "Нефтчи" Намангандан ғалабасиз қайтишга мажбур бўлмоқда. Сўнгги бор ушбу рақиб 2011 йилда "Навбаҳор" майдонидан 3 очко билан уйига қайтган. Дарвоқе, Равшан Эрматов амалдаги мавсумда тўртинчи бор жамоамиз иштирокидаги учрашувни бошқарди.

5- "Навбаҳор" ўз майдонида чемпионатдаги бешинчи ғалабасини тантана қилди. “Лочинлар” «Нефтчи»ни ўзаро ўйинлар тарихида бешинчи маротаба 1:0 ҳисобида  таслим этишди.

6- Ҳужумчимиз Улуғбек Бақоев жорий йилги Ўзбекистон чемпионатида  ўзининг олтинчи голини нишонлади. Шунингдек, Бақоев "лочинлар"нинг иккинчи даврадаги олтинчи голига ҳам муаллифлик қилди.

7- Олий лига-2015даги ғалабаларимиз сони еттитага етди. Бундан ташқари, иккинчи давранинг уч ўйинида етти очко жамғардик.

8- Жамоамиз саккизинчи ўринда турибди. Кучли бешликка кириш учун эса шунча очко етмаяпти.

10- Ўзбекистон чемпионатлари тарихида "Нефтчи" Наманганда ўнинчи маротаба мағлуб этилди.

11- "Навбаҳор"нинг голли серияси 11 та ўйинга етди. Охирги маротаба футболчиларимиз 7-турда "Пахтакор" дарвозасини ишғол эта олишмаганди. Демак, 10 майдан буён ўйинчиларимиз майдонни голсиз тарк этмай келишмоқда.

12- "Навбаҳор" "Нефтчи" устидан ўзаро учрашувлардаги 12-ғалабасини қўлга киритди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика