Latest news

01:52Конференциялар лигаси саралаши. "Кристал Пэлас" илк ўйинда ўз майдонида кичик ғалаба қайд этди  0 01:15"Манчестер Сити" марказий ҳимоячисини сотиб юборди  1 00:45Конференциялар лигаси саралаши финали. "Истанбул Башакшеҳир" дастлабки ўйинда мағлуб бўлди, Файзуллаевда дебют, Шомуродовда тўлиқ ўйин  58 00:29"Манчестер Юнайтед" трансфер ойнаси ёпилгунга қадар "Штутгарт" футболчисини сотиб олишни истамоқда  1 00:14"Милан" вингери АПЛ клубига ўтди  1 23:50"Байер" "Манчестер Сити" футболчисини ижарага олди  0 23:40Суперлига. "Нефтчи" – "Машъал" 3:0   0 23:19Виктор Карпенко: "Биринчи бўлим бизнинг устунликда ўтди, иккинчи бўлимда ҳимояланишга мажбур бўлдик"  3 22:51Баҳром Ҳайдаров: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  1 22:35Отабек Нарзуллаев мағлубият сабабини айтди  1 22:16Виталий Левченко: "Ғалаба қозонган бўлсак-да, кўплаб хатоларга йўл қўйдик"  2 21:55Суперлига. "Бухоро"нинг 5 ўйинлик ғалабасиз серияси "Қўқон-1912" билан баҳсда якунланди  15 21:40Қатардаги U17 Жаҳон чемпионатида 3 нафар ўзбекистонлик ҳакам ишлайди  3 21:13"Барселона" асосий ҳимоячиси билан шартномани узайтирди  0 20:54Суперлига. "Нефтчи" "Машъал"ни тотал устунлик билан ютди ва етакчиликни қўлга олди  38

«Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан News

«Навбаҳор» - «Нефтчи» учрашуви олдидан

Эртага Намангандаги "Марказий" ўйингоҳда мамлакат кубогининг 1/8 финал жавоб учрашувида "Навбаҳор" "Нефтчи" клубини қабул қилади.

Мазкур учрашув соат 19.00да бошланади. Ўйин олдидан айрим статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз. "Навбаҳор" ва "Нефтчи" жамоалари Ўзбекистон кубогида шу кунга қадар ўзаро 12 та учрашувда куч синашишган. Олдинлари рақиблар асосан ярим финалда куч синашганликларини айтиб ўтиш жоиз. Бир бор жамоалар мамлакат кубоги финалида баҳс юритишган. Сўнгги ўйин эса шу йилнинг 23 май куни Фарғонада ўтказилди.

Ўтказилган 12 та учрашувнинг олтитасида «Навбаҳор» ғалаба қозонган. «Нефтчи» ҳисобидаги ютуқлар сони эса тўрттани ташкил этмоқда. Иккита ўйинда эса дуранг натижа қайд этилган. Дуранг натижалар 1995 ва 1997 йилларга тўғри келади. Дастлаб Фарғонада кейин эса Наманганда кучлар тенг келган. Сафарда дуранг қайд этган жамоалар финалга чиқишган. Финалга чиқиш борасида «Навбаҳор» «Нефтчи»дан устунликка эга. Наманганликлар 1992, 1993, 1995 йилларда икки ўйин натижасига кўра «Нефтчи»ни мағлуб этиш орқали ҳал қилувчи финал баҳсида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритишган. 1992 ва 1995 йилларда «Навбаҳор» Ўзбекистон кубогини қўлга киритган. 1998 йили учинчи бор биллур совринга эга чиққан «лочинлар» финалда айнан «Нефтчи»ни 2:0 ҳисобида мағлубиятга учратишган. Жорий йилги мамлакат кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган дастлабки учрашувда «Нефтчи» 1:0 ҳисобида устун келди.

«Навбаҳор» Ўзбекистон кубокларида шу кунга қадар умумий ҳисобда 117 та учрашув ўтказган. Жамоамиз учрашувларнинг 65 тасида ғалаба қозонган. 14 та ўйинда эса дуранг кузатилган бўлса 38 та баҳсда имконият бой берилган. Рақиблар дарвозаси 249 марта нишонга олинган бўлса дарвозамиз 134 бор ишғол қилинган.
Ўзаро барча учрашувларда қайд этилган натижалар

1992 йил
Ярим финал
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.

1993 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 1:0.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:1.

1994 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:1.
«Нeфтчи» – «Нaвбaҳoр» - 2:0.

1995 йил
Ярим финал

«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 2:2.
«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 5:0.

1997 йил
Ярим финал

«Нaвбaҳoр» - «Нeфтчи» - 2:2.
«Нeфтчи» - «Нaвбaҳoр» - 1:0.

1998 йил
Финал

«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 0:2.
Голлар: Ш.Раҳмонқулов (38), А.Солиев (51).

2017 йил
1/8 финал

«Нефтчи» - «Навбаҳор» - 1:0
Гол:
Ш. Ҳакимов (39 пен.)

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика