Latest news

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  4 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  4 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

"Навбаҳор": Навбатдаги учрашувда ғалаба News

"Навбаҳор": Навбатдаги учрашувда ғалаба

Tags :  Навбаҳор
Бугун “Бунёдкор” академияси майдонида "Навбаҳор" Тошкент йиғинидаги навбатдаги назорат учрашувини ўтказишди.

Бир неча дақиқа олдин якунига етган учрашувда жамоамизга “Бунёдкор” клубининг асосий ва ёшлар таркиб аъзоларидан ташкил топган жамоа рақиблик қилди. Учрашувнинг биринчи бўлими якунланиши арафасида ҳисоб очилди. Ҳасанбой Эргашев рақиб посбони томонидан қайтарилган тўпни дарвозага йўллаб, жамоамизни олдинга олиб чиқди. Танаффусдан кейин футболчиларимиз иккинчи голни ҳам уришга эришишди. Рўзимбой Аҳмедов “Бунёдкор” посбони билан яккама-якка вазиятда якуний зарбани беришда хатога йўл қўймади. Учрашув якунига қадар бошқа гол кузатилмади ва “Навбаҳор” 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.

Жамоамиз учрашувни қуйидаги таркибда ўтказди: Асилбек Омонов, Ғиёс Комилов, Ҳасанбой Эргашев, Алишер Саматов, Жаҳонгир Меҳмонов, Аъзам Алиев, Дилшод Жабборов, Азизбек Турғунбоев, Ойбек Қиличев, Мирзоҳид Ғофуров, Рўзимбой Аҳмедов.

Захирадан майдонга тушганлар: Равшан Хурсанов, Тоҳир Шамситдинов, Алишер Мирзаев, Акмал Ортиқов, Алишер Маҳмудов, Аббос Отахонов, Абдуазиз Султанов.

Бу сафарги учрашувда кичик жароҳатлари борлиги сабабли Илҳом Бойдедаев ва Неманья Йовановичлар иштирок этишмади. Дарвозабон Нодир Ашурматов эса захирада қолдирилди.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика