Latest news

22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  1 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  6 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  2 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  5 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  18 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  2 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11 18:54Пеп Гвардиола финал олдидан қандай фикрда?  2

"Навбаҳор": Мухлисларни сюрприз кутмоқда News

"Навбаҳор": Мухлисларни сюрприз кутмоқда

Кейинги ҳафтада жамоамиз Тошкентда ташкил этилган навбатдаги йиғинни якунлайди.
Йиғиннинг сўнгги қисмида эса иккита назорат учрашувини ўтказиш режалаштирилмоқда. Хусусан, 3 март куни футболчиларимиз “Андижон” жамоаси билан баҳс олиб боришади. 7 март санасида эса “Олмалиқ” билан куч синашиш кўзда тутилган. Айнан олмалиқликларга қарши ўйиндан сўнг жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинади.

Шу кунга қадар, мавсумлар оралиғида жамоага таклиф этилган бир қатор футболчилар билан шартнома имзолаб бўлинганлигини эътироф этиш жоиз. Хусусан, Раҳматулло Бердимуродов, Отабек Валижонов, Алишер Маҳмудов, Юрий Рижко, Дониёр Усмонов, Раббим Ҳасановлар янги мавсумда “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилишади. Шу билан биргаликда, 2013 йил якунига кўра жамоамиз билан амалдаги шартнома муддатлари якунланган Илҳом Бойдедаев, Азим Аҳмедов, Собир Ҳамидов ҳамда Тимур Яфаровлар билан ҳам шартнома муддатлари узайтирилди. Шу кунларда шартнома тузилмаган футболчилар билан ҳам келишувга эришилади.

Шу ўринда “Навбаҳор” мухлисларини ўзига хос сюрприз кутаётганлигини айтиб ўтиш жоиз. Яъни жамоа мураббийлар штаби таркибдаги рақобатни ошириш мақсадида айрим футболчиларни таркибга қўшишни мақсад қилишган. “Навбаҳор”га чақирилган футболчилар шу кунларда сафга қўшилишади. Янги ўйинчилар жамоа сафига қўшилиши ҳаманоқ, бу ҳақда сайтимизда маълумот бериб ўтамиз.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика