Latest news

19:2615 йилдан сўнг Суперлигага қайтган "Хоразм" мавсумни ғалаба билан бошлади. Стартда "Шўртан" таслим этилди  15 19:14Суперлига. "Насаф" - "Сўдиёна" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 19:13Суперлига. "Навбаҳор" – "Динамо". Таркиблар маълум  1 19:10"Реал" — "Райо Вальекано". Модрич асосий таркибда  2 18:18"Наполи" — "Фиорентина". Таркиблар маълум  0 17:54"Челси" — "Лестер" ва "Тоттенхэм" — "Борнмут" ўйинлари учун таркиблар маълум  1 17:46ЎФА Тиббий қўмитаси Суперлиганинг 12 футболчиси даволаниши лозимлигини қайд этди  4 17:23ҚПЛ. "Турон" меҳмонда "Актобе"га имкониятни бой берди, меҳмонлар сафида уч нафар ўзбекистонлик ўйинчи асосий таркибда тушди  1 17:00"Хетафе" — "Атлетико". Альварес ва Гризманн асосий таркибда  1 16:37МЮ Зиркзеедан мамнун ва уни ёзда сотмоқчи эмас. Ҳужумчи 41 ўйинда 6+2 қайд этди  4 16:05Итсуки Урата: "Нефтчи" билан ўйин энди тарих, биз навбатдаги учрашувга тайёргарликни бошлаймиз"  0 15:55"Ливерпуль" Нуньесга ўринбосар бўладиган футболчи учун 50 млн евро тўлашга тайёр  0 15:25Тошкентда "Бунёдкор" ва "Нефтчи" ўртасида тўртта тўп киритилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:21Зоран Марушич: "Насаф"даги чемпионликни "Нефтчи" билан такрорлашни истайман"  3 15:13ЎзПФЛ наманганлик футбол мухлисларига мурожаат қилди  35

“Навбаҳор” – “Металлург”: Учрашувдан сўнг мураббийлар нима дейишди? News

“Навбаҳор” – “Металлург”: Учрашувдан сўнг мураббийлар нима дейишди?

“Навбаҳор” – “Металлург” жамоалари ўртасидаги учрашув якунлангач ҳар икки жамоа бош мураббийлари ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашишди.
Рустам Мирсодиқов (“Металлург” жамоаси бош мураббийи): - Ўйинни ўзинглар кўрдинглар, кескин ва муросасиз руҳда ўтди. Ўз имкониятимизни кутдик. Майдонда 10 киши бўлиб қолганимиздан сўнг битта гол уришга эришдик. Агарда камчиликда ўйнаб гол уришимизни олдиндан билганимда, баҳсни 10 киши бўлиб бошлаган бўларди. Мезбонларда ҳам гол уриш учун бир қатор имкониятлар бўлди. Агарда улар вазиятлардан фойдаланишганида ҳисоб йирик кўриниш олиши ҳам мумкин эди. Футбол шуниси билан қизиқ олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Ўйин эндигина якунланди. Шу сабабли кескин фикр билдириш мумкин. Барчасини ўзинглар кўрдинглар. Ҳозир бирор-бир нима деганим билан натижа ўзгаришсиз қолади. Бир сўз билан айтганда буни фойдаси бўлмайди.

Илҳом Мўминжонов (“Навбаҳор” жамоаси бош мураббийи): - Муборакда учралган аламли мағлубиятдан кейин “Металлург” жамоасига қарши учрашувда жиддий тарзда тайёргарлик кўргандик. Ўз навбатида рақиб жамоа ўйинини футболчилар биргаликда кўриб чиққандик. Худога шукурки, йигитлар бугун ўзларини ғалабага лойиқ эканликларини илк дақиқаларданоқ намойиш этишди. Бунинг самараси ўлароқ 2:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритдик. Гарчи “Металлург” жамоасининг сўнгги турларда омади келмаган бўлсада жиддий рақиблар сирасига киради. Ўз майдонимизда тўп сурганлигимиз сабабли қандай ҳолат бўлишидан қатъий назар ютишимиз керак эди. Якунда мухлисларимиз олдида юзимиз ёруғ бўлди. Ишқибозларимизга жамоани қўллаб-қувватлаб турганликлари учун раҳмат айтаман. Дарко Станоевич аслида қанот футболчиси саналмайди. Ўнг қанот ҳимоясида Бу жойда Аббос Отахонов ва Жаҳонгир Меҳмоновлар ҳам ўйнай олишади. Ҳозирда улардан Дарко кучлироқ бўлганлиги сабабли унинг хизматларидан айнан ўнг қанот ҳимоясида фойдаланяпмиз. Ўйини бироз ўхшамади ва ҳужумкор ўйин кўрсата олмади. Кейинги ўйинларда янада яхшироқ ҳаракат қилади деб ўйлайман. Аббос Махсталиев айни пайтда оптимал спорт формасида бўлмаганлиги сабабли уни майдонга туширмадим. Машғулотларда яхши ишлаб яна олдинги спорт формасига қайтади деб ўйлайман. Чунки, у кучли футболчилар сирасига киради ва тез орада асосий таркибга қайтади.


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика