Latest news

15:10Авазбек Ўлмасалиев: "Иккинчи даврада ўз ўрнимизни қайтарамиз, ОКМК курашдан чиққани йўқ"  0 14:45Энрике Доннарумма ҳақида: "Жижжо яхши инсон эканини ҳамма билади. Мусиалага тезроқ соғайишини тилаймиз"  3 14:32"Андижон"га польшалик ҳимоячи келмоқда  4 14:15"Интер" Чалханоглу учун 30 миллион евро сўраяпти, аммо клуб ярим ҳимоячини сақлаб қолмоқчи  3 14:04Рустам Ашурматов "Истиқлол"да тиббий кўрикдан ўтди  1 13:45Родриго "Ал Насср"га ўтаётгани ҳақиқатми?  2 13:15Биринчи давра таҳлили: Суперлигада ким энг самарали дарвозабон бўлди?  1 13:11Хвича "Реал"га қарши ўйин олдидан: "ПСЖ уларнинг барча футболчиларини ҳурмат қилиши керак"  2 12:48Энрике клублар ўртасидаги ЖЧ ярим финали олдидан: "Реал"ни таҳлил қилиш қийин – тактик жиҳатдан бу янги жамоа"  8 12:33"Пахтакор" дарвозасига урилган гол тўғри бекор қилиндими? Суперлиганинг 15-турида ҳакамлик муҳокамаси  17 11:59"Деярли ҳар куни йиғлардим"  11 11:40"Роналдунинг гол нишонлаши футболдан ташқарига ҳам чиқиб кетди..."  9 10:15"Галатасарой" Осимхенга даҳшат таклиф билан чиқди  7 09:43"Челси"ни финалга олиб чиққан Энцо Мареска нималар деди?  3 09:08Европанинг 4 та ТОП клуби “Реал“ футболчисига қизиқиш билдирмоқда  9

“Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига барча чипталар сотиб бўлинди. Стадион сиғими 21 913 томошабин News

“Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувига барча чипталар сотиб бўлинди. Стадион сиғими 21 913 томошабин

Наманганлик мухлислар эртага бўлиб ўтадиган “Навбаҳор” ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувни интиқлик билан кутишаётганлиги айни ҳақиқат.

Барчага маълумки, Ўзбекистон футбол Ассосиацияси Суперлигадан ўрин олган учрашувларни ҳақиқий байрамга айланиши учун бир қатор ишларни амалга оширмоқда.

Айнан бу саъйи-ҳаракатлар самараси ўлароқ стадионларга яна  мухлислар қайтмоқда. Қолаверса, учрашувларни муросасиз ва кескин тарзда кечаётганлиги ҳам ишқибозларни хурсанд қилмоқда.

Хабарингиз бор, “Навбаҳор” футбол клуби ҳам Суперлига ўйинларига ўзига хос тайёргарлик билан кириб келди. Хусусан, “Навбаҳор” футбол клубининг тақдимот маросими ҳам катта байрамга айланиб кетганди. Ўтган вақт давомида Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳда кенг қўламдаги ишлар олиб борилди. Биринчи навбатда ўйингоҳ Ўзбекистон профессионал футбол лигаси талабларидан келиб чиққан ҳолда жиҳозланди.

Мухлислар учун қулайликлар яратиш ва уларнинг талабини қондириш мақсадида ўйин пайтида стадион атрофида 12та савдо шаҳобчалари ишқибозлар хизматида бўлади. Шунингдек, клуб атрибутикалари билан савдо қиладиган дўкончалар ҳам ташкил этилиб, “Навбаҳор” рамзи туширилган, футболка, поло, шарф ва кепкалар сотилмоқда. Бундан ташқари, мухлислар учрашувни томоша қилишга оилавий ташриф буюришлари учун ўйингоҳда оилавий сектор ҳам ташкил этилди.

Олдинлари учрашувлар учун чиқарилган чипталар фақат ўйин кунлари сотувга чиқариларди. Бу йилдан бу борада ҳам янгиликка қўл урилди. Яъни, учрашувга кириш чипталари 14 мартдан сотувга чиқарилди. Чипталар Наманган шаҳридаги учта йирик бозор ва ўйингоҳ кассаларида сотилди. Шуни айтиб ўтиш жоизки ўйин учун чиқарилган чипталарнинг асосий қисми бугунги кунга келиб сотиб бўлинди.


"Навбаҳор" - "Локомотив" учрашувига барча чипталар мухлислар томонидан харид қилинди. Бу эса 17 март куни 21 913 нафар мухлисни ўз бағрига сиғдирадиган “Марказий” ўйингоҳда бўлиб ўтадиган учрашувга қизиқишни жуда юқори эканлигидан дарак бермоқда. Чипта олмоқчи бўлган мухлислар навбатда туриб ҳам чипталар харид қилишди. Бир сўз билан айтганда “Навбаҳор”  ва “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашувда стадион мухлислар билан тўлиши ва Наманганда катта футбол байрами нишонланиши аниқ.

Ўйин бошланишидан аввал стадионга йиғилган мухлислар учун эстрадамиз юлдузлари чиқиш қилади. Жумладан, Намангандаги мавсумнинг очилиш учрашувида Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан стадионга келадиган мухлислар учун совға сифатида эстрадамиз юлдузлари куйлайди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси президенти, Ўзбекистон футбол ассоциацияси 1-вице-президенти Умид Аҳмаджоновни “Навбаҳор” – “Локомотив” учрашувини томоша қилиш учун Наманганга ташриф буюриши ҳам наманганлик мухлисларнинг хурсанд қилмоқда.

Эртага мухлисларни Намангандаги “Марказий” ўйингоҳга чорлаб қоламиз. Байрам тадбирлари соат 18:00дан бошланади. Ўзбекистон Суперлигаси 3-туридан ўрин олган “Навбаҳор” – “Локомотив” жамоалари ўртасидаги учрашув эса соат 20:00да старт олади.

Rating: +71   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика