Latest news

22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  2 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  3 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  11 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  74 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0 19:37Мбаппенинг онаси "Реал"да асосий таркибдаги 8 нафар ўйинчидан кўпроқ пул топади  12 19:15"Динамо" "Зенит"дан минимал ҳисобда енгилди  3 18:35"Ғазалкент" Про лига учун талаб этилган ҳужжатларни расмийлаштирди  2 18:07Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Ривожланиш Кубогида қатнашади  4 17:32"Зенит" Дураннинг трансферини эълон қилди  5 17:13United MFL — Ўзбекистондаги биринчи медиа футбол лигасига қуръа ташланди  7 17:11"Хоразм" Лерининг дубли эвазига Швейцария жамоасини мағлуб этди  5 16:49Расман: Лапорта истеъфога чиқди  8

"Навбаҳор" - "Локомотив": ПРЕВЬЮ News

"Навбаҳор" - "Локомотив": ПРЕВЬЮ

21- ноябрь куни "Навбаҳор" ва "Локомотив" жамоалари Олий лига сўнгги турида ўзаро куч синашишади.


Ўзбекистон чемпионатлари тарихида ушбу жамоалар 21 бор бир-бирларига қарши майдонга тушишган. Ўзаро ўйинларда жамоамиз етти бор ғалаба қозонган. Рақибнинг ҳисобидаги ютуқлари сони ўнтани ташкил этмоқда. Тўртта ўйинда эса томонлар муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич эса 30:32, "Локомотив" фойдасига.  "Лочинлар" ўз майдонида "темирйўлчилар"ни сўнгги бор 2010- йилда таслим этишган. 5 йил аввал Алишер Маҳмудов ва Абдумалик Абдуллаевнинг голлари жамоамизга уч очкони тақдим этган. "Локомотив" Наманганда ўтказилган ўйинларда жами икки бор муваффақият қозонишган (2012 ва 2014 йил). 2012- йилга қадар тошкентликлар "Навбаҳор" майдонидан ғалабасиз қайтишганини таъкидлаш лозим. "Навбаҳор"нинг "Локомотив" устидан эришган энг йирик ғалабаси 6:2 ҳисобини ташкил этган (2007 йил) бўлса, "темирйўлчилар"нинг жамоамиз дарвозасига урган энг кўп голи бештани ташкил қилади. Жорий мавсум биринчи даврасида "Локомотив" ўз уйида жамоамиз устидан 5:1 ҳисобида ғалаба қозонган. Марат Бикмаев (2 та), Жасур Ҳасанов, Санжар Шоаҳмедов ва Тимурхўжа Абдухолиқовларнинг голларига Шаҳбоз Эркинов жавоб қайтарганди.

2004 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:0

2005 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:0 (1:0).
Голлар: Д.Хожиев (17), И.Иномов (68), Х.Маҳмудов (75).

2006 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:0 (2:0).
Голлар: Д.Жабборов (30), М.Фозилов (33), А.Мирзоев (78).

2007 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 6:2 (2:1).
Голлар: В.Баранов (27), А.Султонов (41), М.Умрзоқов (55,69), Ғ.Жўраев (79), К.Боев (80) - И.Мўминжонов (17), А.Ҳайдаров (73-пен.).

2008 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 3:1 (3:0).
Голлар: Д.Жабборов (6), К.Абрамов (17), Ш.Мирхолдиршоев (45+1) - М.Идиатулин (66).

2009 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:0 (0:0).
Голлар: Д.Жабборов (60), Р.Бердимуродов (69).

2010 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 2:0 (0:0).
Голлар: А.Маҳмудов (80), А.Абдуллаев (84).

2012 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 0:2 (0:0).
Голлар: Д.Раҳматуллаев (39), Б.Мустафо (83).

2013 йил
"Навбаҳор" - "Локомотив" - 1:1 (1:0).
Голлар: С.Ҳамидов (29) – А.Холматов (83).

2014 йил
«Навбаҳор» – «Локомотив» – 0:1 (0:1).
Гол: И. Нагаев (45+1).

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика