"Навбаҳор": Легионерлар тиббий кўрикдан ўтишди
09 mar 2016 15:03
News
"Навбаҳор": Легионерлар тиббий кўрикдан ўтишди
Хабарингиз борки, Павленко чемпионат бошланишига бир неча кун қолганида Наманганга етиб келганлиги сабабли, тиббий кўрикдан ўтишга улгурмаганди. Бугун Павленко Миллий олимпия қўмитаси қошидаги марказда тиббий кўрикдан ўтди. Павленконинг тиббий хулосаси эртага маълум қилинади. Ҳозирда барчаси футболчи учун кўнгилдагидек кечганлигини қўшимча қилиш жоиз.
Жанубий кореялик Чойни таҳлилий натижалари эса ҳафта бошида эълон қилиниши ҳақида хабар бериб ўтгандик. Лекин, 7 ва 8 март кунлари дам олиш куни деб эълон қилинганлиги сабабли, Чой борасидаги масала ҳам кейинроққа қолдирилганди. Бугун Чой яна бир бор шифокорлар кўригидан ўтди. Жанубий кореялик легионерни ҳам жамоамизда тўп суриш ёки тўп сурмаслигига эртага узул кесил ойдинлик киритилади. Шу ўринда ҳар икки футболчини ҳам “Навбаҳор” сафида 2015 йилги чемпионат ва Ўзбекистон кубоги учун рўйхатдан ўтказилганлигини қўшимча қилиш жоиз.
Comments