Latest news

17:12Ўзбекистон иқтидорларининг энг катта бозори — U-19 чемпионати плей-офф баҳслари эртадан старт олади  0 16:51Суперлига. "Сурхон" – "Шўртан". Таркиблар маълум  0 16:37U-17 Жаҳон чемпионати. Панамани олдин ҳам ютганмиз  0 16:14Ўзбекистон U-17 устози Исмоиловга водий жамоалари қизиқмоқда  7 15:53Мбаппе ва Винисиус ўртасидаги зиддият кучайиб бормоқда  3 15:32Ўзбекистон терма жамоасига бош ошпаз ва нутрициолог жалб этилди  1 15:16Нукус шаҳридаги "Турон" стадиони 2026 йилги мавсумга тайёр бўлади  2 15:00"Қизилқум" Дилшод Комиловга ўринбосарлар жамоаси машғулотларида қатнашишга рухсат берди  2 14:41Эшитдик-да! Қарши давлат университети Про лигада ўйнаши мумкин  6 14:28"Олимпик-MobiUz"ни ушлаб қолишдан фойда борми? Эртага "Олимпик" тақдири такрорланмайдими?  4 14:25"Реал" очко йўқотди, "Арсенал" ва "Бавария" сенсацион тарзда тўхтатилди, Италияда янги етакчи — Еврофутбол дайжести   0 14:00Расман: "Олимпик" Фарғонага боролмайди  2 13:41Ўзбекистон МТЖ Дубайга етиб борди  9 13:04Ўзбекистонлик ҳакамлар Франция ўйинида ишлайди  0 12:43Фабио Каннаваро штабида янгилик  12

"Навбаҳор": Кўрикдаги барча легионерларга жавоб берилди News

"Навбаҳор": Кўрикдаги барча легионерларга жавоб берилди

Хабарингиз бор, “Навбаҳор”да бир қатор хорижлик футболчилар кўрикдан ўтишаётганди.

Шунингдек, улар сафига 21 январь куни мисрлик ҳужумчи ҳам қўшилганди.

Янги мавсумга тайёргарликни Тошкентда давом эттираётган “лочинлар” 22 январь куни Қўқоннинг “Қўқон-1912” жамоасига қарши ўртоқлик учрашуви ўтказишди. Қўқонликларнинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунига етган мазкур назорат-синов баҳсида “Навбаҳор” устози Андрей Канчельскис легионерларни майдонга тушириб, яна бир марта уларни синовдан ўтказди.

Ушбу ўртоклик учрашувидан сўнг, Канчельскис барча хорижлик футболчиларга жавоб берди.

Демак, жамоа кўригида бўлган хорватиялик Вилим Посинкович, россиялик Артём Шербак, туркманистонлик Вахит Оразсахедов ва мисрлик Мустафо Афрото “Навбаҳор” қароргоҳини тарк этишди.

“Навбаҳор” янги мавсумда ўз олдига юксак мақсад қўймоқда. Албатта, буни амалга ошириш учун таркиб кучайтирилиши керак.

Аммо легионер маҳаллий футболчидан камида бир бош устун бўлиши керак. Шундагина уни таркибга жалб этса бўлади. Ўртамиёна хорижликлар сингари футболчилар эса ўзимизда ҳам етарлича топилади. Бизнингча, айнан ушбу омилларга кўра, кўрикдаги легионерларга жавоб берилди.

Наманганликларнинг 25 январдан Туркияда бошланадиган ўқув-машғулот йиғинига эса бир қатор топ-легионерларнинг қўшилишлари кутилмоқда.



“Навбаҳор” ПФК матбуот хизмати.

Rating: +52   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика