Latest news

19:54Саудия Арабистонида можаро авж олди. Айрим легионерлар маош олишмаяпти  0 19:28Футзал бўйича Олий лига. "Максам-Чирчиқ" "Металлург"дан устун келди  0 19:07Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Тошкентда йиғин бошлади  0 18:48КХДР термаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши алоҳида стратегиямиз мавжуд"  22 18:31Жамшид Болтабоев чиндан ҳам "Нефтчи" билан келишиб олдими? Футболчининг ўзи жавоб берди  5 18:12"Ливерпуль" Салоҳга муносиб ўринбосар топди  2 17:45"Сити" Ҳоландни Премьер-лигадаги энг кўп маош олувчи футболчига айлантирмоқчи  4 17:18Ўзбекистон КХДРга қарши баҳс олдидан расмий машғулот ўтказди  20 17:04Ўзбекистон U-20 терма жамоаси Ироқ билан муроса кўчасини танлади  4 16:49Футзал бўйича Олий лига. "Оил Стар" "Сурхон" дарвозасига "хоҳлаганича" тўп киритди  0 16:30Қирғиз Республикаси термаси бош мураббийи: "Эртага топ-футболчилардан иборат Эронга қарши майдонга тушамиз"  10 16:01Сречко Катанец: "Эртага майдонга тушадиган футболчилар ўзини кўрсатиш вақти келди" (матбуот анжумани)  55 15:3420 млн фунтга сотиб олинган "Челси" футболчиси кетишига ишора қилмоқда  0 15:13Футзал бўйича Олий лига. 8 та гол урилган ўйинда "Насаф" "Пахтакор"ни енгди  0 14:58Тожикистон ва Афғонистон терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувини ўзбекистонлик ҳакам бошқариб боради  0

Андрей Канчельскис "Навбаҳор"дан олиши керак бўлган 1,6 млн доллар ҳақида интервью берди News

Андрей Канчельскис "Навбаҳор"дан олиши керак бўлган 1,6 млн доллар ҳақида интервью берди

Барча тафсилотлар тўғрисида мураббий интервью берди.

Маълум бўлишича, 28 август куни ФИФА Андрей Канчельскиснинг "Навбаҳор"га қарши ишини россиялик мураббий фойдасига ҳал қилган.

Қабул қилинган даъволарнинг фоизлар билан умумий суммаси 1,6 миллион доллардан ошди.

Канчельскис "Навбаҳор" постига икки марта келган. 2019 йилнинг июнь ойида вазифасидан озод этилгач, бир неча ойдан сўнг жамоага қайтди ҳамда 2020 йилнинг октябригача мураббийлик қилди. "Матч ТВ" мухбири "Навбаҳор" собиқ мураббийи билан суҳбатлашди.

- Шартнома бекор қилинишининг асосий сабаби нимада?

- Биринчи навбатда бу футбол тематикаси, иккинчидан, инсон омили. Нонушта қилаётганда ишлаш мумкин эмас, бунинг учун сизга пул тўланмайди. Сабрим қолмади. Клубда нопрофессионал кишилар ҳам роль ўйнади. Улар билан баҳслашиш мумкин эмас. Футболга алоқадор бўлмаган одамларга ниманидир исботлаш жуда қийин. Гарчи республиканинг бошқа жамоаларида профессионал бўлмаганлар етарли бўлса-да, "Навбаҳор" мухлисларига ачинаман, клубни бошқаришга бундай инсонлар муносиб эмас.

- Профессионал бўлмаганлар деб кимларни назарда тутяпсиз?

- Клубга алоқадор оддий бизнесменларни. Бу ҳолат кўпинча Россияда ҳам содир бўлади. Бошқа соҳадаги баъзи фирибгарлар мутахассисларга футбол нималигини ўргатмоқчи бўлишади. Бир пайтлар «Волга» бошқарув кенгаши раиси, бешкураш спортчиси Сватковский келиб, футболчиларга икки-уч соат югуриш кераклигини ўргатарди. Барчага ўз тушунчаси бўйича муносабат билдириш ёмонмас, бироқ ҳар ким ўз иши билан шуғуллангани маъқул.

- Сизни у ерга ўша бизнесменлар таклиф қилганми?

- Йўқ, мен Наманган вилояти ҳокими билан музокара олиб бордим, кейин у бошқа ишга ўтиб кетди. Мен у ерда бўлганимда, клубнинг учта бошлиғи алмашди. Раҳбариятнинг ўзгариши ҳар доим ҳам ижобий таъсир кўрсатмайди. Иккинчи мураббий Алексей Беленков билан биргаликда бунга эътибор бермасликка ҳаракат қилдик ва максимал даражада ишладик. Натижада Беленков тушунарсиз тарзда айбланиб, ишдан бўшатилди. Шунингдек, у ҳам ФИФАга шикоят билан чиқди ва ижобий қарорни кутмоқда.

- У сиздан анча олдин шикоят қилганмиди? Сиз Канчельскис бўлганингиз учунгина мурожаатингиз тез ҳал қилиндими?

- Йўқ, ундай эмас. ФИФА  Беленков масаласида аллақачон қарор қабул қилган. Ҳозирда CAS қарори кутилмоқда.

- Клуб сизга муроса қилиш вариантларини таклиф қилганми?

- Шартномамда 200 минг доллар компенсация миқдори, шунингдек, иш ҳақи, даволаниш харажатлари кўзда тутилганди ва мен ён беришга тайёр эдим, лекин ҳозир ҳеч қандай муроса ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. Улар менга Тошкентдаги хусусий клиникада коронавирус билан даволаниш учун сарфлаган маблағимни ҳали ҳам қайтаришмади, гарчи бу бир йил олдин бўлган бўлса-да. Лекин бу пул кўп эмас. Айтганча, даволаниш харажатлари ҳам шартномада кўрсатилган. Бу инсоний муносабат. Энди улар баъзи вариантларни таклиф қилишмоқда, лекин бу савол мен учун ёпиқ.

- Бу нарса клуб учун қандай оқибатларга олиб келиши мумкин?

- "Навбаҳор" буёғига қандай йўл тутишини билмайман. Одамлар бу каби ҳодисаларга йўл қўймаслик кераклигини тушунишларини истардим. Биз ФИФАнинг шундай тузилмаси ва CAS борлигини билиб олдик. Ўзингизни бундай тутмаслигингиз керак, гап фақат футбол ҳақида кетмаяпти.

- Ўзбекистондаги ижтимоий тармоқларда "Навбаҳор" раҳбарияти сизни ичкиликбозликда айблаётганини ёзишди. Чиндан шундай бўлганми?

- Улар ҳам нимадир дейиши керак, ниманидир баҳона қилиши керак. Афтидан, улар Ромашенконинг сўзларига ёпишиб  олган. Мен ҳамиша "Навбаҳор" базасида истиқомат қилганман. Агар ҳеч бўлмаганда мен билан ишлаган битта футболчи шундай деб айтса, бу савол муҳокама мавзусига айланиши мумкин эди. Бу ғирт туҳмат.

- "Навбаҳор"га қайтганингиздан афсусланмайсизми?

- Вилоят ҳокими сиз билан гаплашиб, ҳаммасини қайтадан бошлашни таклиф қилганда, рад қилиш қийин. Умуман олганда, мен пушаймон эмасман. Пандемиядан олдин яхши натижаларга эришдик, учинчи ўринда кетаётгандик. Кейин бутун жамоа коронавирусга чалинди, қийин давр бошланди ва раҳбарият қўллаб-қувватлаш ўрнига устимиздан мағзава ағдаришни бошлади. Гарчи клубнинг оғир молиявий аҳволини тушуниб, маошни қисқартиришга рози бўлган бўлсак-да, афтидан, бу нарсалар инобатга олинмади.

- "Навбаҳор"даги ишингизни қандай баҳолайсиз?

- Ўз ишимни баҳолаш мушкул. Клубда бўлганимда, учта футболчи терма жамоага, яна биттаси Олимпия терма жамоасига чақирилган. Ҳаттоки Ўрунов Россия чемпионатига кўчиб ўтди. Мен Алишер Усмоновнинг бир сўзини эслайман, унинг айтишича, агар ҳеч бўлмаганда битта футболчи Россия терма жамоасига чақирилса, бу муваффақият. Семёновни чақиришди. Эҳтимол, бу ҳам кўрсаткичдир. Натижаларга келсак, "Пахтакор"га қарши курашиш қийин бўлди, бироқ уларга қарши тенгма-тенг ҳаракат қилдик. Мухлисларга миннатдорчилик билдираман! Улар жуда қизиққон, лекин адолатли талаб қилади. Уларга саломатлик тилаб қоламан. Афсуски, шундай вазият юз берди.

- Ўзбекистон футбол раҳбариятига қандай маслаҳат берардингиз?

- Биз профессионал клублар бошқарувида нималар бўлаётганини яқиндан кузатиб боришимиз керак. Ҳукумат пулини оладиган баъзи жамоа раҳбарлари уни самарасиз сарфламоқда. Яъни, мусобақалар ва клубларни бошқаришда профессионал бўлмаган менежментни кўрамиз. Бу борада ўзбек футболи даражасида пасайиш кузатилмоқда. Вазият Россияда ҳам худди шундай. Профессионаллар етарли эмас. Ўзбекистон футбол федерацияси раҳбарияти менталитет, имкониятлар, мақсадларни ҳисобга олган ҳолда ўйинни ривожлантириш бўйича комплекс дастур ишлаб чиқиши зарур. Айтайлик, немис ёки нидерланд моделини рус футболига олиб кириш орқали жамоа Германияга айланиб қолмайди. 

Ўзбекистонда футболни яхши кўришади ва қандай ўйнашни билишади. Захирани тайёрлашнинг самарали тизимини яратиш ва Европанинг кучли лигаларига футболчиларни экспорт қилишни йўлга қўйиш имкониятлари мавжуд. Масалан, Аҳмедов, Шомуродов ёки Ўруновни олайлик. Афсуски, Ўзбекистонда профессионал менежерларни тайёрлаш даражасини яхшилаш учун шароит яратилмаган. Мен ўз тажрибамдан келиб чиқиб, амин бўлдимки, федерация ва лига раҳбарияти таълим дастурини ишлаб чиқишни бошлаши ва ўзбек футболи фахрийларини менежмент, иқтисодиёт ва спорт ҳуқуқи бўйича ўргатиши зарур. Нопрофессионаллик ёки хасислик рақобатнинг ривожланишига тўсқинлик қилади. Шу билан бирга, чиндан ҳам мамлакатда виждонли одамлар кўп, лекин футболни тушунадиган ва унга ғамхўрлик қиладиган сифатли менежерлар етишмаяпти.

Rating: +21   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика