Latest news

16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  1 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   2 15:35Про лига. "Олимпик" "Жайхун" билан беллашмоқда (онлайн ҳисоб)  2 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  0 13:28Садио Маненинг акаси Қозоғистонда академия очишга шама қилди  0 13:03Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Венесуэла ва Африка терма жамоалари билан ўйнайди  2 12:35Суперлига. 25-тур дисквалификациялари: "Бунёдкор", "Пахтакор" ва "Қўқон-1912"да йўқотишлар бор  2 12:13Қозоғистон U-20 мураббийи Ўзбекистондан учралган икки мағлубиятдан сўнг истеъфога чиққанини маълум қилди  10 11:46"Олимпик" футболчи ва ходимлари 5 ойдан бери маош олишмаяпти, клуб ёпилиб кетиши мумкин  8 11:45Осиё Кубоги-2027. Қитъа биринчилигига чиққан жамоалар 18 тага етди  2 11:20Фабио Каннаваро Суперлига 25-турининг 4 та ўйинини стадиондан кузатади  30 10:51Пролига. Тур аутсайдерлар тўқнашуви билан бошланади  0 10:20"Манчестер Сити" Родрига ўринбосар топди  0

"Навбаҳор" Канчельскисдан қарзини узди News

"Навбаҳор" Канчельскисдан қарзини узди

ОФК назорати остида ўтадиган лицензиялаш жараёни якунига яқинлашди.

Унинг энг муҳим мезонларидан бири — клубнинг амалдаги ёки собиқ футболчи ҳамда мураббийларидан қарздорлиги бўлмаслигидир.

ФИФА Футболчилар мақоми ва ўтиши қўмитаси 2021 йилнинг 25 август куни "Навбаҳор" футбол клуби ва унинг собиқ бош мураббийи Андрей Канчельскис ўртасидаги низоли вазият юзасидан қарор чиқарган ва россиялик мутахассис даъвосини қисман қондириб, "Навбаҳор" футбол клуби собиқ бош мураббийига тўлов амалга ошириши лозимлигини белгиланган эди. Шунингдек, яна бир собиқ мураббий Алексей Беленков бўйича ҳам низоли вазият мавжуд эди. Кейинроқ футбол клуби ва икки мутахассис ўртасида тинчлик битими имзоланиб, қарздорлик келишилган муддатлар оралиғида бўлиб тўланишига келишилди.

Куни кеча "Навбаҳор" Канчельскис билан тўлиқ ҳисоб-китоб қилди. Аввалроқ Беленковдан қолиб келаётган қарздорлик бартараф этиб бўлинганди. Шу тариқа, Андрей Канчельскис тўловнинг якуний қисмини қабул қилиб олганини ёзма равишда тасдиқлади. "Навбаҳор" эса россиялик собиқ мураббийлари олдидаги молиявий мажбуриятларини тўлиқ бажарди.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика