Latest news

19:00Англия Суперкубоги. "Кристал Пэлас" — "Ливерпуль" 1:2 (матнли трансляция)  2 18:30Суперлига. "Сўғдиёна" — "Машъал" 1:0 (матнли трансляция)  5 18:28Суперлига 17-тур учрашувларидаги ҳакамлик қарорлари таҳлили  0 16:55"Насаф" охирги бор Фарғонада "Нефтчи"ни қачон ютган?  9 16:30Суперлига. Марказий ўйинларга бой 18-тур превьюси  5 16:10"Футбол олами". "Пахтакор"да мағлубият, "Насаф" ва "Навбаҳор"да дуранг, "Нефтчи"да ғалаба  0 15:42Аморим Шешконинг трансфери ҳақида гапирди  0 15:17"Ман Сити" Родрига "Реал" қизиқиш билдираётганидан хавотирда  0 14:50"Челси" ёзда Вейгани сотиб юборишга тайёр  0 13:38"Интер" 30 млн евролик футболчини харид қилмоқчи  0 12:55"Ливерпул"нинг италиялик ҳимоячига бўлган қизиқиши ортиб бормоқда  2 12:23Пеллегрини фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 11:55Ливерпуль клуби Грилишнинг ижараси бўйича музокараларни давом эттирмоқда  3 11:21Гвардиола "Палермо"га қарши ўйиндан сўнг Ҳусановни мақтади  15 10:53Расмус Хойлунд фаолиятини Италияда давом эттиришга яқин  5

"Навбаҳор": Йиғин якунланди News

"Навбаҳор": Йиғин якунланди

Бугун "Навбаҳор" дастлабки йиғинни якунлади.
Йиғин якунида мураббийлар машғулотларда қатнашган футболчилардан икки таркиб ҳосил қилиб, назорат ўйинини ташкил этишди.

Ҳар бир бўлими қисқа вақтдан иборат бўлган тўрт бўлимлик синов баҳсида 2:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашувда мураббийлар айрим ўйинчиларни синовдан ўтказганликларини эътироф этиш жоиз. «Косонсой» жамоасидан жалб этилган Сардор Сотволдиев ва жамоанинг собиқ аъзоси Соҳиб Абдуллаевлар шулар жумласидандир. Шунингдек, мураббийлар ёшлар сафида тайёргарлик кўраётган Азизбек Турғунбоевни ҳам майдонда нималарга қодир эканлиги борасида маълум тушунчаларга эга бўлишди.

Учрашувда таркиблар қуйидагича кўринишга эга бўлди.

«Сариқлар»: Дониёр Усмонов, Алишер Саматов, Акбар Саттаев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Муҳаммад Расулов, Илҳом Бойдедаев, Сардор Сотволдиев, Азизбек Турғунбоев, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев.

«Қизиллар»: Хуршид Хўжаев (Достон Тўхтабоев), Ботир Тўрабоев, Омон-Биик Ҳалилов, Дилшод Жабборов, Иброҳим Исмоилов, Сардор Теляков, Азим Аҳмедов, Роббим Ҳасанов, Дониёр Инамов (Соҳиб Абдуллаев), Шаҳбоз Эркинов.

Голларга Муҳаммад Расулов, Алишер Маҳмудов ва Шаҳбоз Эркинов, Роббим Ҳасановлар муаллифлик қилишди. Маҳоратли ҳужумчи Шаҳбоз Эркинов эса пенальтидан ҳам фойдалана олмади. Эркиновнинг тепган тўпини Дониёр Усмонов қайтариб қолишга эришди. Дониёр Инамов эса ўйин бошларида жароҳат олганлиги сабабли шифохонага олиб кетилди. Кейинчалик, ўзаро курашда унинг бурни синганлиги ойдинлашди.

Таркибга назар ташлаб бир қатор футболчиларни иштирок этмаганликларига гувоҳ бўлиш мумкин. Отабек Валижонов, Абдумалик Абдуллаев ва Акбаршо Рашидановлар кичик жароҳатлар туфайли майдонга тушишмаган бўлса, Раҳматилло Бердимуродов оилавий сабабларга кўра бироз эртароқ уйига қайтганди.

Янги йил байрами муносабати билан жамоа аъзоларига қисқа муддатлик таътил эълон қилинди. Навбатдаги йиғин эса 4 январда бошланади. Наманганда ўтадиган тайёргарликнинг иккинчи босқичи 17 январга қадар давом этади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика