"Навбаҳор" жамоаси аъзолари "Суғдиёна" билан учрашувдан олдин "Афсоналар водийсида"да тадбир ташкил қилди
30 jun 2020 15:37
News
"Навбаҳор" жамоаси аъзолари "Суғдиёна" билан учрашувдан олдин "Афсоналар водийсида"да тадбир ташкил қилди
Кеча "Навбаҳор" жамоаси раҳбарияти томонидан ўзига ҳос банкет уюштирилди. Унда жамоа аъзолари, мураббийлар Наманган шаҳрида жойлашган "Афсоналар водийси"га ташриф буюришди. Қуйида байрамона тарзда ўтган тадбирдан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, "лочинлар" навбатдаги учрашувни ўз майдонида Улуғбек Бақоев бошчилигидаги "Суғдиёна"га қарши ўтказади.









Тадбир якунлангач "Навбаҳор" сардори Азим Аҳмедов таассуротлари билан ўртоқлашди.
"Бундай тадбирдан таассурот ва ҳиссиётлар фақат ажойиб бўлади. Жамоа билан шаҳримиздаги "Афсоналар водийси"да сайр қилдик ва ҳордиқ чиқардик. Кайфиятимиз аъло даражада. Худди шу руҳият охиригача биз билан бирга бўлишини тилаб қоламан. "Суғдиёна" билан учрашувдан олдин мазкур тадбир янада куч ва ишонч бериши шубҳасиз. Жиззах жамоаси билан ўйинга жиддий тайёргарлик кўрамиз. Улар ҳам ўзига яраша кучли ва муаммо туғдира олади. Ғалаба қозониб мухлисларимизни хурсанд қилишни истаймиз",- дейди Азим Аҳмедов.
Similar news
championat.asia
ОЧЛ-2. Ҳакамга тиббий ёрдам кўрсатилган ўйинда "Андижон" 3-марта 0:0 ҳисоби қайд этди. Бу галги рақиб – "Ал Ҳалдия"
Арда Гюлер: "Алонсо дарвозада турасан деса, қўлқоп сотиб оламан"
Суперлига. "Пахтакор" финал олдидан меҳмонда "Хоразм"ни енгди, икки жамоа ўйинни 10 киши тугатди
Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида "Динамо" устидан ишончли ғалабага эришди
Comments