Latest news

23:02Арне Слот: "Одамлар бизнинг қимматга футболчилар олиб келганимизни гапиришяпти"  2 22:35"Яйпан" дастлабки уй ўйинларини бошқа стадионда ўтказади  2 22:16"Сўғдиёна" бош мураббийи истеъфога чиқарилиши мумкин  8 22:11"Бавария" ўз рекордини янгилашга яқин  3 21:35Ўзбекистон терма жамоаси эртадан йиғинга киришади  9 21:34Бундеслига. "Бавария"да йирик ғалаба, "Байер" ғалабани қўлдан чиқарди  0 21:21АПЛ. "Эвертон" - "Челси" баҳси асосий таркиблари маълум!  4 21:12Эртадан Ўзбекистон кубоги старт олади  1 21:00Клублар рейтинги. Мингталикдан Ўзбекистоннинг икки клуби ўрин олди, улар орасида "Пахтакор" йўқ  19 20:45"Ливерпуль" 10 мавсумлик антирекордини такрорлади  3 20:32Тожикистон терма жамоасига Суперлиганинг икки нафар футболчиси чақирилди  0 20:15Эмре Жан шартномани узайтирди  0 20:08Футбол афсонаси Янги Каледонияни жаҳон чемпионатида иштирок этишга лойиқ деб ҳисоблайди  3 19:43Слотнинг кетиш вақти келдими? "Ливерпуль" сўнгги уч ўйинида иккинчи марта мағлуб бўлди  24 19:15Португалия ва Колумбия ЖЧ-2026 учун мўлжалланган либосларини тақдим этди  11

"Навбаҳор": Жамоа қароргоҳида ишлар қизғин News

"Навбаҳор": Жамоа қароргоҳида ишлар қизғин

Tags :  Навбаҳор
Хабарингиз бор, “Навбаҳор” ўйингоҳи қайта реконструкция қилингач, жамоа футболчилари истиқомат қиладиган уч қаватли бино ҳам таъмирланганди.

Маълум сабабларга кўра ўтган йиллар давомида таъмирлаш ишлари якунига етказилмаганди. Айнан шу сабабли, жамоа мураббийлари ва футболчилари Намангандаги йиғинлар давомида меҳмонхоналарда истиқомат қилиб келишди. Бу йилги мавсумда жамоа аъзоларига қулайлик яратиш мақсадида, Наманган вилоят ҳокими Х.Бозаров клуб қароргоҳидаги таъмирлаш ишлариниякунлаш ва хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш борасида тегишли ташкилот ва корхоналарга топшириқ берган эди.Шу кунларда клуб қароргоҳида олиб борилаётган ишлар якунига етказилмоқда. Жамоа аъзоларини замонавий талабларга жавоб берадиган хоналарда истиқомат қилишлари учун ҳаракат қилинмоқда. Айни пайтга келиб, клуб қароргоҳидаги пардозлаш ишлари деярли якунланиб бўлди. Шунингдек, хоналарни зарур жиҳозлар билан таъминлаш ишларига ҳам киришилди. Дастлабки режаларга кўра яқин кунлар ичида клуб қароргоҳини мураббий ва футболчиларнинг ихтиёрига топшириш кўзда тутилган.

Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика