Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  28 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди News

"Навбаҳор" иштирокидаги ўйин санаси ўзгарди

Бу ҳақда ЎзПФЛ баёнот билан чиқди.

Аввалроқ "Динамо" Ўзбекистон кубоги финалида ўйнай олмаслиги аниқ бўлган "Пахтакор" клубининг халқаро майдондаги иштирокидан келиб чиқиб, Суперлига ўйинини кўчириш юзасидан берган таклифига рози бўлганди. Эндиликда Вадим Абрамов бошчилик қилаётган жамоа кубок финалига йўл олган "Навбаҳор" билан келишувга эришди. 

5 октябрь кунги финал олдидан "Навбаҳор" Суперлиганинг 14-туридан қолиб келаётган "Динамо"га қарши учрашувни ўтказиш учун 30 сентябрь куни Самарқандга ташриф буюриши керак эди. Финалнинг иккинчи иштирокчиси бўлган "Андижон" эса 25 сентябрь куни ўз майдонида "Нефтчи" клубини қабул қилади. Лига тақвим шакллантираётганда кубок финалига ким йўлланма олиши аниқ бўлмаган. Бунда "Сурхон" ва "Андижон" клубларининг ҳамда "Навбаҳор" ва "Пахтакор" клубларининг финалга қадар бўлган йўлида ўхшашлик мавжуд эди (30 сентябрда "Пахтакор" Элит Чемпионлар лигасида, "Навбаҳор" Суперлига қолдирилган ўйинида иштирок этиши белгиланганди). 

Финал иштирокчилари аниқ бўлгач, "Навбаҳор" "Динамо" билан беллашув санасини иккинчи бор қайта ўзгартиришни сўради (аввалроқ клуб кубок чорак финалидан ўрин олган "Сўғдиёна" билан ўйин олдидан "Динамо"га қарши тўқнашув санасини кўчиришни сўраганди). Тақвимдаги зичликдан келиб чиқиб, Лига мазкур сўровни қабул қилмади. Беллашувни кўчириш имконияти у фақатгина ФИФА кунларидан бирида ўтсагина мавжуд эди. Натижада "Динамо" ва "Навбаҳор" октябрь ойидаги ФИФА кунларида ўйнашга келишиб олди. Эндиликда Самарқанддаги ўйин 12 октябрь — шанба куни бўлиб ўтади. Терма жамоага аъзо футболчиларнинг Суперлига 14-туридан қолиб келаётган учрашувда иштирок эта олмаслиги ҳар икки клуб томонидан қабул қилинди. 

Лига финал ёки халқаро учрашувлари бор бўлган клублар тақвимини қулайроқ қилиш масаласига у регламент талабларига зид бўлмагани ҳолда рухсат этади. Бу ўзгаришлар клублар ишини қулайроқ қилиш учун бўлиб, бу билан Лига ёки трансляция ҳуқуқига эгалик қилувчи компания режаларида катта ўзгаришлар кузатилмайди.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика