Latest news

07:52Про лига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  1 07:20Бугун Париж Олимпиадасида қайси спортчиларимиз иштирок этишади? (рўйхат)  0 04:28Футзал. ЖЧ-2004. Турнир остонасида қоқилган Ўзбекистон ҳамда бразилиялик футболчилар билан финалга қадар етиб борган Европа мамлакати ҳақида ҳикоя қиламиз  0 01:36Сергей Лушчан: "12 кунлик йиғин давомида футболчилар қулдек меҳнат қилишди. Бундай футболчилар билан ишлаш шунчаки ажойиб"  10 00:39Иван Бошкович: "120 дақиқа курашиш икки жамоа учун ҳам осон бўлмади. Ушбу таркибга ишонганим сабаб кўп трансферларга қўл урмадик"  3 00:32Сардор Рашидов жиддий жароҳат сабаб бир неча ойга сафдан чиқди  12 00:04Александр Хомяков: "Ҳар қандай жамоа кутилмаган сюрприз тайёрлаб қўйиши мумкин"  4 23:54"Ланс" назорат ўйинида "Версал"ни мағлуб қилди. Абдуқодир Ҳусанов бир тайм ўйнади  0 23:40Ўзбекистон Кубоги 1/4 финал. "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" 2:3, Сайфиев сўнги дақиқада майдондан четлатилди  3 23:32Жамшид Саидов кубокдаги йирик мағлубиятдан сўнг: "Асосий мақсадимиз чемпионат ўйинларига қаратилган"  7 23:15Тимур Кападзе Париждаги ташкилотчилик ҳақидаги гаплари нотўғри талқин қилинаётганини айтди  24 22:50Ўзбекистон Кубоги. Жиззахдаги йил ўйинида "Навбаҳор" "Сўғдиёна"ни ютди ва ярим финалга чиқди  103 22:20Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" – "Андижон" 0:3. Highlights  1 22:00"Андижон" "Қизилқум" устидан йирик ғалаба қозониб, Ўзбекистон кубоги ярим финалига йўл олди!  24 21:35Ўзбекистонлик футболчи ўртоқлик ўйинида "Атлетико Мадрид" дарвозасига гол урди  7

"Навбаҳор": Футболчилар таништирилди News

"Навбаҳор": Футболчилар таништирилди

Бундан бироз вақт олдин мавсумлар оралиғида жамоамизга жалб этилган янги футболчиларни таништирув маросими бўлиб ўтди.
Наманган вилояти ҳокимлигининг кичик мажлислар залида ўтказилган тақдимот маросимида “Навбаҳор”нинг бир гуруҳ мухлислари ҳам таклиф этилишди. Шунингдек, маросимда Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Б.Юсупов, Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Б.Холмирзаев, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Т.Дадабоев, “Навбаҳор” футбол клуби вице-президенти Р.Низамбаев, футбол клуби раҳбарияти ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этишди.

Тақдимот маросимини Наманган вилоят футбол федерацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев кириш сўзи билан очиб берди. Шундан сўнг мавсумлар оралиғида жамоага таклиф этилган янги футболчиларга “Навбаҳор”нинг янги футболкалари топширилди: Усманов Дониёрга 24, Ходжаев Хуршидга 46, Ҳасанов Раббимга 27, Бердимуродов Раҳматга 5, Ёқубов Бахтиёрга 6, Валижонов Отабекка 11, Маҳмудов Алишерга 10, Жаҳонов Элёрга 25, Саидов Мансурга 7, Рижко Юрийга 50, Шамситдинов Тоҳирга 33, Эркинов Шаҳбозга 22, Пўлатов Шукуралига 4-рақамли футболкалар топширилди.

Футболкалар топшириб бўлингач, Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсупов сўзга чиқиб, барча қатнашчиларни келаётган янги мавсум билан қутлади. Шу билан биргаликда, “Навбаҳор” футболчиларига янги мавсумда мазмунли ўйинлар кўрсатиб, мухлисларни хурсанд қилишларига ишонч билдирди.
“Навбаҳор” мухлислари номидан сўзга чиққан Набихон Абдуғаниев ҳам тақдимот маросими қатнашчиларини янги мавсум билан табриклади. Шу билан бирга “Навбаҳор” футболчиларига омадлар ёр бўлишига тилак билдирди. Шунингдек, Наманган футболи ривожи учун қўшаётган ҳиссаси учун Наманган вилоят ҳокими Баҳодир Юсуповга мухлислар номидан ёзилган ташаккурномани тақдим этди.
Тақдимот маросими сўнггида “Навбаҳор”нинг беларуслик футболчиси Юрий Рижко ҳам сўзга чиқиб ўз фикрлари билан ўртоқлашди: “Навбаҳор” жамоасига ўтганимдан хурсандман. Наманганга келганимга ҳали кўп бўлмаган бўлсада, шаҳар менга ёқди. Айниқса “Навбаҳор” мухлисларининг эътиборига қойил қолмасликни иложи йўқ. Янги мавсумда ишқибозларимизни кўнглини олиш мақсадида қўлимиздан келган барча ишни амалга оширамиз.

Тақдимот маросимида жамоа бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳам ўз фикрларини билдириб ўтди: Аввало футбол мухлислари ва қолганларни янги мавсум билан чин дилдан қутлайди. Жамоани мавсумга тайёргарлик кўриши учун барча шарт-шароитларни яратиб беришгани учун вилоят ва клуб раҳбариятига миннатдорчилик билдираман. Ўз навбатида мухлисларга ҳам билдирилган ишонч учун раҳмат айтаман. Кўпчилик “Навбаҳор”ни дастлабки турларда кучли рақиблар кутиб турганлигини ва футболчи ва мураббийларда ўзига хос қўрқув бор деган фикрларни билдирмоқда. Фурсатдан фойдаланиб, жамоа аъзоларида ҳеч қандай қўрқув йўқлигини айтган бўлардим. Тўғри чемпионатнинг дастлабки турларида осон бўлмайди. Лекин, бизга қарши майдонга тушадиган рақибларга ҳам қийин бўлади. Мухлисларни хурсанд қилиш учун футболчиларимиз майдоннинг ҳар бир қаричи учун жон-жаҳдилари билан курашишади. Бир сўз билан айтганда мухлислар меҳрини қозониш ҳамда ишқибозларни ўйингоҳга қайтариш асосий мақсадимиз ҳисобланади.

Тақдимот маросими сўнггида “Навбаҳор” футбол клуби номидан Наманган вилоят ҳокими, вилоят футбол федерацияси президенти Баҳодир Юсуповга “Навбаҳор”нинг 50-рақами туширилган рамзий футболкаси ва жамоа футболчиларининг имзоси туширилган тўп совға қилинди. Маросим якунига етгач, қатнашчилар эсдалик учун расмга тушишди. Тақдимот маросимидан олинган суратларни бироздан кейин сайтимиз саҳифаларига жойлаштирамиз.
2014 йилги мавсумда "Навбаҳор" жамоасининг асосий таркибида тўп сурадиган футболчилар рўйхати:

Дарвозабонлар
24 Усманов Дониёр
46 Хўжаев Хуршид

Ҳимоячилар

2 Маҳаммаджонов Кахрамон
3 Турабоев Ботир
4 Пулатов Шукурали
5 Бердимуродов Раҳматулло
33 Шамсиддинов Тоҳир
47 Яфаров Тимур
50 Рижко Юрий

Ярим ҳимоячилар
6 Ёқубов Бахтиёр
7 Саидов Мансур
8 Аҳмедов Азим
9 Бойдедаев Илхом
10 Маҳмудов Алишер
11 Валижонов Отабек
18 Ҳамидов Собир
20 Жўраев Ғайрат
21 Алиев Аъзам
25 Жаҳонов Элёр
27 Ҳасанов Раббим

Ҳужумчилар
17 Абдуллаев Соҳиб
22 Эркинов Шаҳбоз
23 Абдуллаев Абдумалик
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика