Latest news

16:05Расман: "Динамо" "Ривер Плейт" тарбияланувчисини сафига қўшиб олди  0 15:40Абрамов vs Кападзе. Жадвалда ким юқорироқда бўлади?  1 15:13АПЛ клублари қўшимча 750 млн фунтдан воз кечди. Сабаби нимада?  0 14:45"Манчестер Сити" "Ньюкасл" ҳимоячиси билан битим тузмоқчи  1 14:22"Бухоро" ва "Андижон" стадионларига VAR техникаси ўрнатилди  0 13:59"Арал" назорат учрашувида "Машъал"га жавобсиз 3 та гол урди  2 13:39Суперлига ҳакамлари учун FIFA VAR семинари бўлиб ўтади  1 13:07"Ливерпуль" ва "Барселона" собиқ юлдузи ўзига янги жамоа қидирмоқда  3 12:51"Марсель" янги мураббий тайинланганини эълон қилди  0 12:24МЮ англиялик юлдуз учун катта пул тўлашга тайёр  4 11:56А Серия. "Милан" "Комо"ни ютолмади  0 11:35Элит ОЧЛ гуруҳ босқич якунлари: ким учун омадли, ким учун омадсиз  5 10:47Фабрицио Романо "Реал"га Юрген Клопп келиши мумкинлиги ҳақида гапирди  5 10:20Алонсо илк таклифга йўқ деди  3 09:52"Реал" 20 ёшли футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  2

"Навбаҳор": “Динамо” ҳам мағлуб этилди News

"Навбаҳор": “Динамо” ҳам мағлуб этилди

Жамоамизнинг Самарқанднинг “Динамо” жамоасига қарши ўтказилган учрашуви бундан бир неча дақиқа олдин ўз ниҳоясига етди.

Бу сафарги ўйинда ҳам футболчиларимиз ғалабани қўлга киритишди. Голларга бой ўтган баҳсда 4:2 ҳисоби қайд этилди. Учрашув бошларида Ойбеқ Қиличев Азиз Турғунбоевнинг узатиб берган тўпидан кейин ҳисобни очган бўлса орадан бироз вақт ўтиб, самарқандликлар ўртадаги мувозанатни тиклашди. Бўлим охирларида Аббос Отахонов бурчакдан ошириб берилган тўпни боши билан дарвозага жойлаб қўйди. Иккинчи бўлим бошларида “Динамо” футболчилари иккинчи бор ҳисобни тенглаштиришди. Рақибдан кучлироқ эканликларини амалда намойиш этган футболчиларимиз ҳакамнинг финал хуштаги чалингунга қадар яна икки бор муваффақият қозонишди. Аввалига Неманья Йованович бурчакдан оширилган тўпни тўрга жойлаб қўйган бўлса ўйиндаги сўнгги голга Мирзоҳид Ғофуров муаллифлик қилди. Ғофуров икки ҳимоячи қуршовида бўлишига қарамай ўнг қанотдан узатилган тўпни мўлжалга аниқ йўллай олди.

Илҳом Мўминжонов “Динамо”га қарши ўйинда қуйидаги футболчиларни майдонга туширди: Асилбек Аманов, Аббос Отахонов, Ҳасанбой Эргашев, Тоҳир Шамшитдинов,  Алишер Саматов, Азизбек Турғунбоев, Алишер Мирзаев, Ойбек Қиличев, Тимур Толипов, Рўзимбой Аҳмедов, Неманья Йованович. Захирадан майдонга тушганлар: Акмал Ортиқов, Мансур Саидов, Дилшод Жабборов, Аъзам Алиев, Жаҳонгир Меҳмонов, Мирзоҳид Ғофуров, Равшан Хурсанов, Илҳом Бойдедаев, Абдуазиз Султанов.

“Навбаҳор” навбатдаги назорат учрашувини 14 февраль куни “Бухоро” жамоасига қарши ўтказади.

Rating: +27   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика