Latest news

07:13CAFA Nations Cup-2025. Ўзбекистон - Эрон 1:0  0 02:00ЖЧ саралаши. Италия Исроил дарвозасига 5та гол урди, Швеция кутилмаганда мағлубиятга учради  7 00:42CAFA Nations Cup-2025. Энг яхшилар аниқланди ва ғолибга соврин топширилди  33 00:30Муҳаммадрасул Абдумажидов Бельгия клубига ўтмайди  4 00:14Славен Билич Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийига айланиши мумкин  51 00:05Тимур Кападзе: "Эрон терма жамоаси қачон рози бўлган ўзи?"  113 23:00Қозоғистон Президенти Тоқаев: "Футбол клубларини хусусийлаштириш бўйича ишларни тезлаштириш керак. Бусиз футбол ривожланмайди"  4 21:50"CAFA Nations Cup-2025". Ўзбекистон терма жамоаси 13 йилдан сўнг Эронни ютди ва турнир ғолибига айланди  1030 20:32Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинога “Дўстлик” орденини топширди  17 20:26Португалиялик мураббий Озарбайжон терма жамоаси бош мураббийлигидан кетди  11 19:52CAFA Nations Cup турнирида сенсация! Ҳиндистон пенальтилар сериясига кўра Ўмондан устун келиб, 3-ўринни қўлга киритди!  16 19:13Гвардиола Абдуқодир Хусанов учун янги режа ишлаб чиқди  11 18:32ЎФА раҳбарияти Ўзбекистон МТЖга таклиф этишни хоҳламаган мураббий "Байер"ни бошқаради  11 18:04Амирҳуссайн Ҳуссайнзода: "Ҳакамлар Ўзбекистон фойдасига қарор қабул қилмоқда"  21 17:42Ахбор Имомхўжаев хотира турнири-2025. Мусобақа, жамоалар, гуруҳлар ва яшил майдонга қайтаётган юлдузлар  5

"Навбаҳор": Дастлабки ўйинда йирик ғалаба News

"Навбаҳор": Дастлабки ўйинда йирик ғалаба

Режага кўра жамоамиз бугун мавсумлар оралиғидаги дастлабки назорат ўйинини ўтказди.
Биринчи учрашувда футболчиларимизга “Косонсой” жамоаси рақиблик қилди. Наманган шаҳридаги “Динамо” ўйингоҳида бўлиб ўтган учрашувда 4:1 ҳисобида “Навбаҳор” ғалаба қозонди. Томонларнинг келишувига кўра ҳар бир бўлим 60 дақиқадан иборат бўлди. Ўйиннинг биринчи бўлимида “Косонсой” футболчиси Мурод Раҳмонов жарима зарбасини аниқ амалга ошириб, ҳисобни очди. Бўлим охирларида Шаҳбоз Эркинов ўртадаги мувозанатни тиклади. Танаффусдан кейин мураббийларимиз таркибни тўлиқ янгилашди. Натижада косонсойликлар дарвозаси яна уч бор ишғол қилинди. Аввалига мавсумлар оралиғида жамоамизга таклиф этилган Мўйдин Мамазулунов гол муаллифига айланди. Учинчи ва тўртинчи голларга тегишлича Азиз Турғунбоев ҳамда Азим Аҳмедовлар муаллифлик қилишди. Ўйинда Отабек Валижонов ва Тоҳир Шамсиддиновлар бетобликлари туфайли иштирок эта олишмади. 
“Навбаҳор” – “Косонсой” – 4:1 (1:1). 9 январ. Наманган. “Динамо” ўйингоҳи.
Ҳакамлар: А.Ражаббаев, Р.Фозилов, Р.Жаббаров. 
“Навбаҳор” (биринчи бўлим): Хуршид Хўжаев (Дониёр Усмонов), Раҳматилло Бердимуродов, Бобир Акбаров, Омон-Биик Ҳалилов, Алишер Саматов, Дилшод Жабборов, Алишер Маҳмудов, Ғайрат Жўраев, Илҳом Бойдедаев, Сардор Теляков, Шаҳбоз Эркинов.
“Навбаҳор” (иккинчи бўлим): Дониёр Усмонов (Достон Тўхтабоев), Ботир Тўрабоев, Қаҳрамон Маҳаммаджонов, Ҳожиакбар Юнусов, Аъзам Алиев, Иброҳим Исмоилов (Сардор Теляков), Роббим Ҳасанов, Азим Аҳмедов, Ислом Исмаилов, Азиз Турғунбоев, Мўйдин Мамазулунов.
Голлар: Ш.Эркинов, М.Мамазулунов, А.Турғунбоев, А.Аҳмедов. 
Таркиб борасидаги янгиликлар хусусида гап кетганида, Ислом Исмоиловни сафга қўшилганлигини айтиб ўтиш жоиз. Шу пайтгача ўтказилган машғулотларда иштирок этган маълум сабабга кўра Муҳаммад Расулов йиғинда қатнашмаяпти. Жамоамизда кўрикдан ўтаётган Сардор Сотволдиев назорат ўйинида “Косонсой” сафида ҳаракат қилди. “Косонсой”дан таклиф этилган футболчини мураббийлар рақиб таркибида синовдан ўтказишди. Жамоамиз навбатдаги назорат учрашувини 14 январ куни бир неча йиллик танаффусдан кейин яна олий лигага қайтган “Қўқон-1912” жамоасига қарши сафарда ўтказади.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика